Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг интервью берди.
- Музокарада эртага бўлиб ўтадиган халқаро конференция дастури, афғон халқини қўллаб-қувватлашдан умумий манфаатдорлигимиз, томонлар алоҳида аҳамият бераётган умумий тамойиллар тўғрисида фикр алмашдик, - деди дипломат. - Афғонистон ҳақида сўз юритилганда, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, шу жумладан аёллар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар истиқболдаги асосий вазифалардандир.
Тошкент халқаро анжумани ўз вақтида ташкил этилмоқда, деб ҳисоблайман. Афғонистон масаласида биз бир хил позицияга эгамиз ва барчамиз қуйидаги долзарб масалаларга аҳамият қаратаяпмиз: инсон ҳуқуқлари, инклюзивлик, хавфсизлик. Буни халқаро ҳамжамиятга кўрсатмоқдамиз ва ушбу йўналишда давом этамиз.
Изоҳ қолдириш