“Ўзстандарт” Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарори билан Oʻz DSt EN 13809:2019 (EN 13809:2003, IDT) “Туристик хизматлар. Туроператорлар ва турагентлар. Атамашунослик” давлат стандарти тасдиқланди.
Янги стандарт Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган.
Мазкур стандарт халқаро даражадаги EN 13809:2003 «Tourism services – Travel agencies and tour operators– Terminology» стандартига мувофиқ келади. Стандарт туристик бизнесда кенг қўлланилувчи ҳамда соҳа хизматлари фойдаланувчилари ва провайдерлари ўртасидаги ўзаро англашувга кўмак берувчи қатор атамалар изоҳларини ўзида жамлаган.
Туризм хизматлари танловини англаш сайёҳлар умидини қондириш эҳтимолини оширади. Туристик бизнес, ўз ўрнида, соҳадан яхши хабардор истеъмолчиларнинг борлигидан ютади.
Стандарт шунингдек туризм ва саёҳатларга доир бошқа стандартлар ҳамда қонун ишлаб чиқувчилари учун ҳам фойдалидир.
Маълумот иловаси ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги атамалар луғати ҳисобланади.
Янги стандарт 2020 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.
Изоҳ қолдириш