UzAuto Motors Қозоғистонда автомобиль сотиш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

UzAuto Motors Қозоғистонда автомобиль сотиш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

UzAuto Motors январь-май ойларида Қозоғистонда 11,7 минг дона автомобиль сотиб, савдо ҳажми бўйича Lada`ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди.

Беш ой ичида компания қўшни мамлакатга 134,9 млн долларлик автомобилларни етказиб берган. Кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан 84,6 млн долларга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, UzAuto Motors экспортининг 90 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

Май ойида Қозоғистонда савдо ҳажми 4697 фоизга ўсгани ҳақида хабар қилинган эди. Қозоғистонликлар энг кўп Cobalt автомобилини харид қилмоқда, ушбу модел ҳар ой биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Chevrolet автомобиллари савдосида асосий рақиб — Hyundai бўлиб турибди. У брендлар ўртасида иккинчи, унинг Accent автомобили эса моделлар ўртасида учинчи ўринда бормоқда.

Newauto.kz (Қозоғистон автосалонлари агрегатори) сайтида кўрсатилишича, Cobalt нархи комплектацияга қараб 4,7 млн дан 5 млн тенгени (сўмда 113 млн дан 120 млнгача) ташкил этмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар