Ўзбекистонда ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортди

Ўзбекистонда ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортди

2024 йил октябр ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 17,7 фоизга ортди

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2024 йилнинг октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 17,7 фоизга ортиб, 1177 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,9 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 30,9 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,2 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 20,4 фоизга ортган.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2024 йил октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Қашқадарё (50,7%), Сирдарё (49,7%), Андижон (47,9%), Жиззах (43,5%), Тошкент (42,9%) ва Навоий (42,5%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

2 - расм

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2024 йил октябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 332,9 минг тани ташкил этди ва 2024 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 723,9 минг транзакцияга (12,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони ҳам барча ҳудудда ортган.

2024 йил октябрь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли даражада ошган. Хусусан, Сирдарё (22,6%), Жиззах (16,8%), Қашқадарё (16,2%), Наманган (15,0%), Бухоро (14,8%) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2024 йилнинг октябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,3087 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 30,9 фоизга ошганини англатиб, тузилган битимлар сони 64,5 фоизга ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 0,4 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2024 йил октябрь ойида 7 046,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 36,4 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2024 йил октябрь ойида 1,0122 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,2 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан -2,3 фоизга мўътадил даражада камайган.

2024 йил октябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (493 072 бирлик) нисбатан 3 296 бирликка ортиб, 496 368 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 107 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 399 031тадан 402 209 тагача ортган (ўсиш 3 178 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 379 тадан 90 390 тагача (11 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 769 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 107 тага ортган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2024 йил октябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,2043 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 20,4 фоизга ошган. Жорий йилнинг октябрь ойида юридик шахслар томонидан 619 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1177

↑1,1291

↑1,3087

↑1,0122

↑1,2043

Қашқадарё вилояти

↑1507

↑1,1615

↑2,0000

↓0,9885

↑2,7500

Сирдарё вилояти

↑1497

↑1,2256

↑2,0000

↑1,0275

↑1,4000

Андижон вилояти

↑1479

↑1,1454

↑2,0000

↑1,0087

↑1,8889

Жиззах вилояти

↑1435

↑1,1683

↑1,9440

↑1,0244

↓0,7778

Тошкент вилояти

↑1429

↑1,0589

↑2,0000

↑1,0222

↑1,1304

Навоий вилояти

↑1425

↑1,0775

↑2,0000

↓0,9899

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1424

↑1,0461

↑2,0000

↑1,0361

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↑1415

↑1,1237

↑2,0000

↓0,9637

↓0,3333

Тошкент шаҳри

↑1278

↑1,1325

↑1,5570

↑1,0215

↑1,1239

Наманган вилояти

↑1276

↑1,1502

↑1,4781

↑1,0237

↑1,9000

Фарғона вилояти

↑1257

↑1,1036

↑1,4779

↓0,9906

↑2,0476

Хоразм вилояти

↑1166

↑1,1245

↑1,2519

↓0,9822

↑1,8667

Бухоро вилояти

↑1133

↑1,1483

↑1,2373

↑1,0042

↓0,5000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1086

↑1,1303

↑1,1264

↓0,9882

↓0,7500

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1338

↑1,0336

↑1,7154

↓0,9772

↑2,4960

Сирдарё вилояти

↑1533

↓0,9153

↑2,0000

↓0,9230

↑7,0000

Наманган вилояти

↑1510

↓0,7620

↑1,6108

↓0,9948

↑12,6667

Тошкент вилояти

↑1403

↓0,9127

↑2,0000

↓0,9805

↑2,2609

Жиззах вилояти

↑1325

↓0,6963

↑2,0000

↓0,9596

↑2,3333

Самарқанд вилояти

↑1310

↓0,7214

↑2,0000

↓0,9904

↑1,3043

Андижон вилояти

↑1263

↓0,9469

↑1,5311

↓0,9855

↑3,4000

Сурхондарё вилояти

↑1256

↓0,7005

↑2,0000

↓0,9361

↓0,1667

Хоразм вилояти

↑1249

↓0,8627

↑1,4122

↓0,9741

↑5,6000

Қашқадарё вилояти

↑1236

↓0,6765

↑1,5858

↓0,9098

↑5,5000

Тошкент шаҳри

↑1176

↑1,1038

↓0,7696

↑1,8731

↑2,3396

Фарғона вилояти

↑1140

↓0,9392

↑1,3078

↓0,9203

↑2,8667

Бухоро вилояти

↑1103

↓0,8851

↑1,2798

↓0,9626

↑2,3333

Навоий вилояти

↑1057

↓0,8655

↑1,1189

↓0,9828

↑3,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1016

↓0,6403

↑1,2392

↓0,9355

↑3,0000

Руслан Абдуллаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар