Август ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси ижобий ўсиш динамикасини сақлаб қолди

Август ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси ижобий ўсиш динамикасини сақлаб қолди

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг августь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ортиб, 1029 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 14,2 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,4 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 15,0 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил августь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 9 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Сирдарё (72,3 %), Навоий (45,5 %), Андижон (38,3 %) вилоятлари ва Тошкент шахрида (36,7 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

Бироқ, Ишбилармонлик фаоллиги индекси Хоразм (11,5 %), Жиззах (11,0 %), Қорақалпоғистон Республикаси (7,5 %), Сурхондарё (6,0 %) ва Бухоро (5,5 %) вилоятида камайган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил августь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 045,1 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг июль ойига нисбатан 456,7 минг транзакцияга (7%) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони 5 та худудда ортган.

2025 йил августь ойида республиканинг 5 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Қашқадарё (8,4 %), Самарқанд (5,3 %), Бухоро (1,7 %) ва Сирдарё (0,7%) вилоятида ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг августь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1422 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 14,2 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 41,1 фоизга ва тузилган битимлар сони 12,7 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил августь ойида 6 635,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил августь ойида 1,0038 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ортган.

2025 йил августь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (488 584 бирлик) нисбатан 2 038 бирликка ортиб, 490 622 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 23 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 392 415 тадан 395 603 тага ортган (ўсиш 3188 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 92 198 тадан 91 025 тагача (-1173 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 994 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 тага ортган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил августь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,8504 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 15 фоизга камайган. 2025 йилнинг августь ойида юридик шахслар томонидан 398 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1029

↓0,9298

↑1,1422

↑1,0038

↓0,8504

Сирдарё вилояти

↑1723

↑1,0072

↑1,8176

↑1,0178

↑14,0000

Навоий вилояти

↑1455

↓0,9155

↑2,0000

↓0,9740

↑4,0000

Андижон вилояти

↑1383

↓0,9634

↑2,0000

↓0,9809

↑1,0000

Тошкент шаҳри

↑1367

↓0,9192

↑2,0000

↑1,0229

↓0,6794

Тошкент вилояти

↑1169

↑1,0054

↑1,3957

↑1,0096

↑1,2188

Қашқадарё вилояти

↑1131

↑1,0840

↑1,2229

↑1,0072

↑1,3636

Наманган вилояти

↑1077

↓0,9620

↑1,2141

↑1,0109

↑1,0667

Фарғона вилояти

↑1061

↓0,8941

↑1,2370

↑1,0061

↑1,0769

Самарқанд вилояти

↑1031

↑1,0525

↑1,0313

↑1,0008

↑1,0000

Бухоро вилояти

↓945

↑1,0166

↓0,8711

↓0,9985

↓0,7143

Сурхондарё вилояти

↓940

↓0,9760

↓0,9201

↓0,9957

↓0,3750

Қорақалпоғистон Республикаси

↓925

↓0,9237

↓0,7741

↑1,0078

↑2,3333

Жиззах вилояти

↓890

↓0,8799

↓0,8558

↑1,0092

↓0,6000

Хоразм вилояти

↓885

↓0,9058

↓0,7806

↑1,0132

↑1,0833

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1309

↓0,9891

↑1,7985

↑1,0204

↓0,6328

Сирдарё вилояти

↑1548

↑1,1920

↑2,0000

↑1,0263

↑3,5000

Андижон вилояти

↑1413

↑1,3965

↑1,7336

↓0,9583

↓0,6500

Самарқанд вилояти

↑1407

↑1,0196

↑2,0000

↑1,0167

↓0,8919

Наманган вилояти

↑1406

↑1,0560

↑2,0000

↓0,9922

↓0,6154

Тошкент шаҳри

↑1393

↓0,9679

↑2,0000

↑1,0920

↓0,4768

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1284

↑1,0958

↑1,1696

↑1,0139

↑7,0000

Қашқадарё вилояти

↑1227

↑1,1185

↑1,3496

↑1,0531

↑2,1429

Бухоро вилояти

↑1179

↑1,1215

↑1,3867

↓0,9173

↑1,0000

Жиззах вилояти

↑1160

↓0,9838

↑1,4592

↓0,9956

↓0,4286

Фарғона вилояти

↑1158

↓0,8434

↑1,5510

↓0,9874

↓0,8485

Сурхондарё вилояти

↑1123

↑1,0426

↑1,2775

↓0,9884

↑1,0000

Навоий вилояти

↑1040

↓0,9989

↑1,1636

↓0,9537

↓0,5000

Хоразм вилояти

↓962

↓0,9651

↓0,9435

↓0,9936

↓0,9286

Тошкент вилояти

↓936

↓0,9539

↓0,8515

↑1,0702

↓0,8667

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар