Пойтахтимизда Ўзбекистоннинг "Яшил иқтисодиёт"га ўтишининг стратегик ва устувор йўналишлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.
Тошкентда "Янги имкониятлар сари: COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейинги Ўзбекистоннинг яшил тикланиши" мавзусида халқаро онлайн-форум ўтказилди. Форумнинг асосий мақсади - ҳукумат, бизнес ва жамоатчилик қандай қилиб яшил тикланишга асосланган янги сиёсатни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштира олишларини муҳокама қиладиган ва "яшил" иқтисодиётга ўтишда кўмак кўрсатиш учун амалий қадамларни белгилайдиган онлайн платформа бўлди.
Ушбу Форум Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, хусусан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерологик хизмат кўрсатиш маркази, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (БМТЕИК) томонидан ўтказилди.
Халқаро форум уч мақсадни кўзлади:
"Яшил" тикланиш ва барча манфаатдор томонларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон учун янада яхши ривожланиши нимани англатишини ўрганиш.
Энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, энергия самарадорлиги, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа тегишли йўналишлардаги сиёсатни, шу жумладан, Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётга ўтиш, "яшил" тикланиш жараёнида бўлажак эҳтимолли инқирозларга илғор ва барқарор жамият ва иқтисодиётни яратишга кўмак бериш, бир вақтни ўзида табиий ресурслар ва атроф-муҳитга босимни пасайтириш сиёсатини муҳокама қилиш учун майдонни тақдим етиш.
Ниҳоят, COVID-19 даврида ва кенг тарқалиши ҳолатида Ўзбекистон ҳукуматини "яшил" иқтисодиётини тиклашида қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳокама қилиш ва келгусида ишлаб чиқиш учун тавсиялар тўплами ва амалий ҳаракатларни шакллантириш.
Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ишлар 2019 йилнинг октябрь ойида "2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси" қабул қилингандан сўнг, COVID-19 пандемияси арафасида бошлаб юборилган эди. Ушбу стратегия энергия самарадорлигини ошириш, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, ресурслардан фойдаланиш унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ҳамда ерлар деградациясини қисқартириш ҳисобига иссиқхона газларини ҳавога ташланишини қисқартиришни назарда тутади.
Барча ресурслар COVID-19 пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига қарши курашишга қаратилгани сабабли миллий стратегия имплементацияси 2020 йилда секинлашишига қарамасдан соғлиқни сақлаш тизимининг глобал инқирози жамоатчилик саломатлиги, иқлим ва табиат ўртасидаги алоқани кучайтирди. Юзага келган вазиятлар яшил иқтисодиётга жуда кучли туртки бериши мумкин (масалан, иқлим ўзгаришига жавобан яшил ва сиркуляр иқтисодиётга глобал ўтиш вақтида бўлганидек).
Онлайн форум экспертларнинг тўртта сессияси ва тадбирни очилиш ҳамда ёпилишдаги ҳукумат, БМТТД, БМТ ЕИК ва ЕИ юқори лавозимли вакилларининг баёнотларидан иборат бўлди. Форумнинг интерфаол онлайн сессиялари Ўзбекистонни янада кўпроқ экологик ва пастуглеродли йўлда "янги имкониятлар сари" ривожланиш йўналишларини кенг муҳокама қилишга кўмак берди. Ҳамда иссиқхона газларини ҳавога ташланишини ошишидан иқтисодиётни йироқлаштириш ва яқин келажакда иқлимий ва ноиқлимий ларзаларга бардошлигини кучайтириш имконини берадиган устувор ҳаракатлар ва "яшил" молиялаштириш воситаларини белгилаб олиш имконини беради.
Мазкур тадбир доирасида экспертлар раҳбарлигида ўтказилган тўртта сессия қуйидаги концепсияни шакллантиришга ёрдам берди:
- "Янги имкониятлар сари: Ўзбекистоннинг яшил тикланиши ва олға йўл" пандемияни ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсирини муҳокама қилиш ва "яшил тикланиш" режаларини, ҳамда ресурслардан фойдаланиш унумдорлигини ошириш учун мавжуд сиёсий ва молиявий воситаларни ишлаб чиқиш имконини берди.
- "Ўзбекистонни яшил тикланиши учун етишмовчилик ва имкониятларни излаб топиш" яшил иқтисодиёт Стратегиясини ўрганиш ва COVID-19 инқирозидан сўнг мамлакатни тиклаш бўйича режалар билан алоқадорлигини ўрнатиш имконини берди. БМТТД келишувларга содиқлигини ва консултатив ҳамда мувофиқлаштириш мададини тақдим етиш, техник ёрдам кўрсатиш ва донорлар ҳамда сармоядорлар маблағларини жалб қилишга ёрдам бериш орқали яшил иқтисодиёт бўйича Миллий идоралараро кенгашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.
- "Яшил молиялаштириш воситаларига чуқур киришиш": яшил сармоялаш учун хатарликларни камайтирувчи омилларни аниқлаган ҳолда тегишли молиявий воситалар, ҳамда тегишли лойиҳаларни молиялаштирадиган мавжуд халқаро жамғармалар ва институтлар билан амалдаги миллий ва халқаро ишлаш тажрибасини қамраб олади.
- "Хусусий секторда рақамли трансформация учун мақбул муҳит": Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияси ва яшил тикланишига кўмаклашишда хусусий сектор салоҳиятини тўлиқ эркинлаштиришга уринишларда дуч келинадиган ҳуқуқий база, молиялаштириш, алоқа ва инфратузилма билан боғлиқ бўлган муаммоларни кўриб чиқиш имконини беради.
Тўртта сессиядан сўнг иштирокчиларнинг ўзаро қизғин мунозаралари ўтказилди, форумни ўзи еса Ўзбекистонни яшил тикланиш бўйича келишилган устувор ҳаракатларининг умумлаштирилган маълумотларини тақдим етиш билан якунланди. Форум ишда 350 нафардан ортиқ хусусий ва давлат секторлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок етди.
Муҳокамалар ва умумий тавсиялар учун форумда БМТ тараққиёт Дастури томонидан тайёрланган "Яшил тикланиш ва Ўзбекистонни яшил иқтисодиётга ўтиши" номли таҳлилий маълумотномадан қисқача изоҳлар тақдим етилди. Ҳужжатда "яшил" тикланиш учун устувор секторлар аниқланган, уларнинг имкониятлари ва муаммолари таҳлил қилинган, ҳамда "яшил" иқтисодиётнинг Миллий стратегиясини амалда бажаришга ёрдам бериши мумкин бўлган "яшил" стратегиялар, ҳаракатлар ва амалиётлар ҳукуматга тақдим етилди. Қисқача маълумот сувдан самарали фойдаланиш, оқава сувларни тозалаш ва улардан қайта фойдаланиш ва энергиянинг муқобил манбаларига кенг кўламда ўтиш, чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари экологик таъсирини пасайтириш, электр транспортидан фойдаланишни рағбатлантириш, шаҳарни яшил кўринишга келтириш ғоясини илгари суриш, саноат, қурилиш ва турар жойлар қурилишини кўкаламзорлаштириш, етказиб бериш занжирларидаги қўшимча қийматни "яшиллаштириш" ва ошириш, унумдорлик ҳамда ресурслар барқарорлигини (айниқса, қишлоқ хўжалигида) ошириш, хусусий секторни "яшил" сармоялардан фойдалана олиши ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича хабардорлигини ошириш каби соҳаларда БМТТД ва бошқа ривожланиш бўйича халқаро агентликлар ҳамда донорларни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлигига кўмак бериш учун ишлатилади, буларни барчаси еса Ўзбекистонни коронавирусдан кейинги оламда янада яшил ва барқарор ривожланишига кўмак бериши мумкин.
Форумнинг таҳлилий маълумотнома ва тавсияларида таклиф этилган устувор саъй-ҳаракатлар кенг кўламли маслаҳатлашувларни ва БМТТДнинг "Ўзбекистонда яшил тикланишга ўтиш йўлида" лойиҳаси доирасида қўшма тадқиқотлар ўтказишни ташкил етиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига тақдим етилади. Ўзбекистон ҳукумати бошчилигида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги яшил иқтисодиётга ўтиш учун йўл харитаси ва инвестициявий стратегияни ишлаб чиқиш мазкур жараённинг кутилаётган якуний натижаси бўлади.
Спикерлар мулоҳазаларидан:
"Биз яшил иқтисодиётга ўтишни инновациялар ва иқтисод билимлари асосида иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришни услубларидан деб ҳисоблаймиз.... жорий йил мобайнида биз БМТТД билан биргаликда 2021 йил ва ундан кейинги йилда Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсининг намунавий туманларида амалга ошириладиган барқарор яшил ривожланишни илгари сурадиган ва унга кўмак беришга йўналтирилган "Янги тикланиш сари" номи остида Ўзбекистонда яшил тикланиш бўйича янги қўшма лойиҳани ишга туширдик". – Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари / Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири
"Иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан янада кўпроқ фойдаланиш келажакдаги ўсишга тўсиқ бўлмаслиги, камбағаллик даражасини қисқартириш борасида еришилган тараққиётга путур етказмаслиги ва Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслигига еришиш лозим" – Миряна Сполярич Еггер, БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТТД маъмури ёрдамчиси ва Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директор.
"Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи – 30 ёшгача бўлган одамлар. Мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғи ҳукумат ислоҳотларидан оддийгина фойдаланувчи бўлиб емас, балки ўзгаришларни бошловчилари бўлишлари зарур" – Франсуа Бежо, Ҳамкорлик бўйича раҳбар, Еининг Ўзбекистондаги делегацияси.
Изоҳ қолдириш