Метронинг Юнусобод йўналишидаги иккинчи туннелда бурғулаш ишлари якунланди

Метронинг Юнусобод йўналишидаги иккинчи туннелда бурғулаш ишлари якунланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган янги ер ости қурилиш линияларининг иккинчи туннелида бурғулаш ишлари якунига етказилди.

Ҳозирги кунда Юнусобод линиясининг ўнг туннелида бурғулаш ишлари тугатилиб, мавжуд бўлган “Шаҳристон” бекати билан улаш ишлари бошлаб юборилди.

Муҳандислик-коммуникация тизимларини созлаш, мавжуд бўлган “Шаҳристон” ҳамда қурилаётган “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатларини бирлаштириш, шунингдек, темир изларини ётқизиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Умуман олганда, бугунги кунга келиб, ушбу қурилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилган умумий иш ҳажмининг 90 фоиздан ортиғи бажарилди. Қурилиш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга ошириб келинмоқда ва жорий йил охирига қадар “Туркистон” бекатига синов тариқасида поэздлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган. 2020 йилда эса йўловчилар учун поэздлар ҳаракатини йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар