Молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва темирйўл транспортида ташиладиган товарлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2020 йилнинг 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши оқибатида ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юкларни қўриқлаш билан боғлиқ харажатлари ошиши муносабати билан йиғим миқдори қуйидагича белгиланган:
- Қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва ТехПДга кўра тўлов билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий, экспорт ва импорт товарларга 1 вагон-км ва контейнер-км (ҚҚС ташқари) учун – 414 сўм;
- Қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва экспедиторлик ташкилотлар орқали тўлов билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1 вагон-км ва контейнер-км (ҚҚС билан бирга) учун – 0,11 АҚШ доллар.
Шундай қилиб, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган вагонлар сони 1 тадан 5 тагача бўлса, йиғиш ставкаси – 414 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) ташкил этади. Вагонлар сони 5 тадан ортиқ бўлса – 394 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) бўлади. Агар қўриқланадиган вагонлар сони, ялпи оғирлиги, 3 тн, 5 тн, 20 тн, 40 тн бўлса, йиғиш ставкаси – 414 сўм/ конт-км (ҚҚСданташқари) ташкил этади.
Ўзбекистон темир йўллари
Ахборот-таҳлилий медиа маркази
Изоҳ қолдириш