Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида (ИТИМ) янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади.
Давра суҳбатида ИТИМ раҳбарлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Олий Мажлис депутатлари ва аудиторлар, солиқчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади.
Давра суҳбати иштирокчилари янги таҳрирдаги солиқ кодексининг айрим муаммоли масалалари бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари кутилмоқда.
Хусусан, тадбирда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- Солиқ сиёсати мақсадларини баҳолаш тамойиллари;
- Қонунчиликдаги ҚҚС нинг ўзгаришлари;
- Ягона божхона тўловини жорий этиш.
Тақдим этилган лойиҳада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ солиқ қонунчилигини қўллаш имкон қадар соддалаштирилган.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасининг айрим муаммоли масалалари бўйича ўз таклифлар билан ўртоқлашадилар.
Тадбир давомида 2019 йилги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни муҳокама қилиниб, амалий мисоллар ёрдамида атрофлича жавоблар берилади.
Барча манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу муҳокамада иштирок этишга таклиф этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати
тел: (78) 150 02 02
Изоҳ қолдириш