Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратилади

Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратилади

Президентнинг ПҚ-5020-сонли қарори билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар берилади.

Бунинг учун улар қуйидаги дастурлардан бирини муваффақиятли тугатган бўлиши керак:

  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби маъқулланган дастурлар асосидаги ўқув курслари;
  • "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурлари.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар