2022 йилнинг январ-март ойларида Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг январ-март ойларида Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг январь-март ойларида Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 173,1 млн долларни (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 160,3%), ташқи савдо айланмаси таркибида экпорт ҳажми 67,5 млн долларни (39,0%), импорт ҳажми 105,6 млн долларни (61,0%) ташкил қилган.

Ташқи савдо айланмаси бўйича Россия (20,8%), Туркия (19,3%), Хитой Халқ Республикаси (18,9%), Германия (4,4%) ва Афғонистон (3,7%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, таҳлил қилинаётган даврда вилоят жами ташқи савдо айланмасининг 62,9%и 4 та ҳудуд, Қарши (20,3%), Нишон (20,29%), Косон (11,2%) туманлари ва Қарши шаҳри (11,1%) ҳиссасига тўғри келади.

Вилоят ташқи савдо айланмасида энг кам улушни ташкил этувчи ҳудудлар - Чироқчи (0,9%), Муборак (1,2%) Деҳқонобод (1,3%) туманлари, Шаҳрисабз шаҳри (1,5%) ва Шаҳрисабз тумани (1,8%) ҳисобланади.

Экспорт

Жорий йилнинг бошидан бери дунё иқтисодиётида юзага келган таранг вазият, логистика билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг юзага келишига қармасдан, ҳукумат томонидан экспортни рағбатлантириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилиши натижасида жорий йилнинг 1-чорагида вилоятда экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 164,9 фоизга ошган. Экспортнинг 53,0 фоизи тармоқ корхоналари (ўтган йилнинг мос даврида - 61,8%), 47,0 фоизи ҳудудий корхоналар (30,2%) томонидан амалга оширилган.

Экспорт таркибида калава ипнинг улуши - 61,7%, мева-савзавот маҳсулотлари – 10,6%, тўқимачилик маҳсулотлари – 9,5%, табиий қазилмалар (мармар, олтингугурт, бўр) - 9,2%, озиқ-овқат маҳсулотлари -2,2%, фармацевтика маҳсулотлари -1,8% ва бошқа маҳсулотлар -5,0%ни ташкил қилган.

Шунингдек, вилоятда ёғоч ва ундан ясалган маҳсулотлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,7 баравар, электротехника маҳсулотлари - 11,6 баравар, табиий қазилмалар - 11,4 баравар, спиртли ичимликлар – 11,1 баравар, озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,6 баравар ва гигиена воситалари 2,1 бараварга ошган.

2022 йилнинг январ-март ойларида Қашқадарё вилояти экспортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (%да)

Экспорт ҳажмини давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2022 йилнинг январь-март ойларида вилоят экспортида улуши энг юқори бўлган давлат сифатида, Туркияга - 22,97 млн доллар (жами экспортдаги улуши - 34,1%), Россия - 8,4 млн доллар (12,5%), Хитой Халқ Республикаси – 8,3 млн доллар (12,2%) ва Афғонистон -– 6,3 млн доллар (9,3%) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган.

Айниқса, мамлакатимизга қўшни бўлган Афғонистон давлати бозори имкониятларидан тўғри фойдаланилиши натижасида, вилоят тадбиркорлари томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 бараварга ошганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, Эрон, Покистон, Польша, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон давлатларининг вилоят экспортида улуши юқоридир.

2021 йил якуни бўйича Қашқадарё вилояти экспортида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Вилоят экспортида улуши энг юқори ҳудудлар Қарши (35,5%), Косон (14,0%) туманлари, Қарши шаҳри (11,2%), Касби (8,4%) ва Қамаши (7,7%) туманлари ҳисобланади.

Шаҳрисабз шаҳри (0,5%), Чироқчи (1,6%), Деҳқонобод (1,7%), Миришкор (1,7%), Нишон (1,9%), Китоб (2,0%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.

Импорт

2022 йилнинг январь-март ойларида давомида Қашқадарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 105,6 млн долларни ташкил қилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 157,6 фоизга ошган.

Импортнинг 20,2 фоизи тармоқ корхоналари (2021 йилнинг мос даврида 14,3%), 79,8 фоизи ҳудудий корхоналар (85,7%) томонидан амалга оширилган.

Импорт таркибидаги технологик асбоб ва ускуналарнинг улуши -35,8%, электротехника ва унинг қисмлари – 18,6%, насос – 11,1%, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 9,8%, кимё саноати маҳсулотлари – 3,1%, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 3,1%, нефть ва нефть маҳсулотлари – 2,4% ва бошқа маҳсулотлар - 16,0%ни ташкил қилган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Қашқадарё вилояти импортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (%да)

Таҳлил қилинаётган давр мобайнида Россия (26,1%), Хитой Халқ Республикаси (23,2%), Туркия (9,9), Германия (6,3%),Корея (5,3%) давлатларининг вилоят импортида улуши юқори бўлган.

Шуни таъкидлаш лозимки, тўқимачилик кластерлари томонидан технологик асбоб-ускуналар импорти ҳисобидан Германия, Бельгия давлатлари вилоятнинг асосий импортёр-мамлакатлардан бирига айланган.

Вилоятда амалга оширилган импортнинг қарийб 1/3 қисми биргина Нишон тумани (асосан, Enter Engineering PTE.LTD томонидан амалга оширилган) ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, Китоб (11,7%), Ғузор (11,1%) туманлари ва Қарши шаҳри (11,0%)нинг улуши юқоридир. Вилоят жами импортида Муборак (0,3%), Қамаши (0,5%), Чироқчи (0,5%), Шаҳрисабз (0,8%) туманларининг улуши 1%га ҳам етмайди.

2021 йил якуни бўйича Қашқадарё вилояти импортида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Анвар Қобилов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар

Маркази сектор мудири


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар