2021 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 5,8 млрд.долларга ёки 16%га кўпайди ва 42,1 млрд долларни ташкил этди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Экспорт ҳажми 10%га кўпайиб, 16,611 млрд.долларга етди. Импорт ҳажми эса 20,4%га кўпайди ва 25,461 млрд.долларни ташкил қилди.
2021 йилда Ўзбекистондан экспортнинг асосий қисмини саноат товарлари (умумий экспортнинг 26,1%), олтин (24,7%), хизматлар (15,3%) ва озиқ-овқат товарлари (8,3%) ташкил этди.
Ўтган йил давомида Ўзбекистонга импортнинг асосий қисмини машиналар ва асбоб-ускуналар импорти (32,4%, 2020 йилга қараганда 5,2%га камроқ), саноат товарлари (18,5%), кимёвий воситалар (14,3%), озиқ-овқат товарлари (9,9%) ва хизматлар (6,8%) ташкил этди.
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари орасида Россия (умумий савдо айланмасининг 17,9%), Хитой (17,7%), Қозоғистон (9,3%), Туркия (8,1%) ва Жанубий Корея (4,5%) давлатлари қолмоқда.
Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми йил давомида 32,8%га ўсиб, 7,517 млрд.долларни, Хитой билан – 7,44 млрд.долларга (+15,5%) етди.
Қозоғистон Республиканинг етакчи ташқи савдо ҳамкорлари учлигида қолмоқда – 3,9 млрд.доллар (+30%).
Изоҳ қолдириш