Жорий йилнинг 9 ойида энг кўп картошка Самарқанд вилоятида етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан фермер хўжаликларида 4,2 %, деҳқон хўжаликларида 1,0 % ўсиш кузатилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь - сентябрь ойларида 2 432,7 минг тонна картошка етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 101,6 %ни ташкил қилди.
Жорий даврда етиштирилган картошка ҳажмини бошқа тоифадаги хўжаликлар билан таққослаганда юқори кўрсаткичлар 2 096,1 минг тонна ёки умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 86,2 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.
Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ўтган йилга нисбатан фермер хўжаликларида 4,2 %, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 1,0 % ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 34,8 % ўсиш қайд этилди.
Картошка ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг энг юқори улушига эга ҳудудлар:
- Самарқанд вилояти - 21,1 %
- Сурхондарё вилояти - 11,8 %
- Тошкент вилояти - 10,9 %
- Фарғона вилояти - 9,9 %
- Андижон вилояти - 9,4 %
Изоҳ қолдириш