Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон автомобил бозорида апрел ойи якунларини сарҳисоб қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон автомобил бозорида апрел ойи якунларини сарҳисоб қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар ойда Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради.

Ўзбекистон автомобил бозорида февраль ойида бошланган савдо пасайиш суръатларини тезлаштириш тенденцияси кузатилди. Апрель ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 19%га камайиб, 88,3 мингта автомобилни ташкил этди.

Апрель ойида 78,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу аввалги ойга нисбатан 18,6%га кам.

Республиканинг барча ҳудудларида енгил автомобиллар бозорида сотувлар камаймоқда. Энг катта пасайиш Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди, бу ерда савдо ҳажмининг пасайиши 30%дан ошди.

Йиллик ўлчовда енгил автомобил бозори 35,3%га камайди.

Камайиш сабаблари автокредитларни қисқартириш ва уларни бериш қоидаларининг мураккаблашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон банклари томонидан 1,25 триллион сўмлик автокредитлар берилди. Республика Марказий банкининг очиқ маълумотларига кўра, бу сўнгги икки йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозоридаги вазиятга келсак, бу ердаги бозорда ҳам пасайиш динамикаси кузатилмоқда. Бироқ, апрель ойида ушбу сегментнинг пасайиши секинлашди, ой давомида сотувлар март ойидаги 17%га нисбатан 10%га пасайиш билан деярли 20 мингта автомобилни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан ушбу бирламчи бозор деярли 22%га камайди.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотувининг пасайиш тенденцияси кетма-кет учинчи ой кузатилмоқда. Апрель ойида 17,7 мингта енгил автомобил сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 9%га кам. Йил давомида бу ерда фаоллик 21%дан кўпроққа камайди.

Хорижий енгил автомобиллар сегменти

Хорижий енгил автомобиллар бозори 15,3%га камайди. Апрель ойида жами 2 мингта хорижий автомобил сотилган. Ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан сотувлар 24%га камайди.

Енгил автомобиллар иккиламчи бозори

Енгил автомобиллар иккиламчи бозори 21,2%га қисқарди. Апрель ойида рўйхатга олинган автомобиллар сони қарийб 59 мингтани ташкил этди.

Йиллик кўрсаткичларда 39%га янада сезиларли пасайиш кузатилди. Иккиламчи бозорда сотувлар 2022 йил бошидан бери минимал даражага етди.

Электромобиллар бозоридаги вазият

Аксинча, электромобиллар бозори апрель ойида юқори савдо кўрсаткичларини намойиш қилди. Апрель ойида енгил электромобиллар сотуви 2,9 мингтани ташкил этди, бу март ойидаги кўрсаткичга нисбатан 23,2%га кўпроқ.

Энг кўп сотувлар пойтахтда қайд этилган - деярли 2 мингта автомобил.

Йиллик ҳисобда республикада электромобиллар савдоси 2 баробарга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар