Брюссель халқаро пресс-клуби "Ўзбекистон ҳақида энг яхши мақола" учун Пресс-клублар халқаро тармоғи аъзолари бўлган медиа-лойиҳа – европалик журналистлар ўртасида ўтказилган танлов ғолибларини эълон қилди.
Танлов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ўтказилди.
Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 21 сентябрь куни Брюсселда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган қабул доирасида бўлиб ўтди. Тадбирда ЕИ ва Бенилюкс мамлакатлари сиёсий, эксперт-таҳлил, ишбилармон доиралари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда Европа мамлакатларида яшовчи ватандошлар иштирок этди.
Тақдирлаш маросимида Брюссель пресс-клуби ижрочи директори Лоран Брихай, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сектор раҳбари Нозимжон Ортиқов ва бош илмий ходим Ҳасанжон Мажидов иштирок этишди.
Лоран Брихай ўз нутқида Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришларни қайд этиб, танловнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди, унда Европанинг турли оммавий ахборот воситаларида чоп этилган 20 дан ортиқ мақолалар тақдим этилди.
Европанинг етакчи экспертларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати келиб тушган мақолаларни ўрганган ҳолда «Eurocontinent» ахборот-таҳлилий веб-сайти президенти, доктор Пьера-Эммануэл Томаннинг "Ўзбекистон Марказий Евроосиёда барқарорлик таянчи сифатида" номли мақоласи танлов ғолиби деб эълон қилинди. Ғолибга махсус диплом ва 2000 евро миқдорида пул мукофоти топширилди.
«Eurocontinent» ахборот-таҳлилий веб-сайти президенти доктор Пьера-Эммануэл Томанн Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларни тилади.
- Ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси мамлакатни модернизация қилиш йўлидаги трансформация жараёнидан муваффақиятли ўтди.
2007 йилдан бери Ўзбекистонга 10 марта бориш насиб этган. Ҳар ташрифида аниқ ривожланишни кўриш қийин эмас. Биринчи навбатда бу – инфратузилма лойиҳаларига – тижорат марказларига тегишли. Қайд этиш керакки замонавий инновацион архитетура услублари миллий қадриятлар билан уйғунлашган. Умумий қилиб айтганда, ривожланишнинг ўзбек моделининг ягоналиги шундаки, у ўзбек халқининг анъаналарини сақлаган ҳолда инновацияларга қўл уришни назарда тутади - дейди доктор Томан.
Брюссел Пресс-клубининг ташқи алоқалар бўйича бўлими бошлиғи Грегор Куппер лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон-Европа муносабатларини чуқур ва ҳар томонлама ёритиб бера оладиган мақолани танлаш эканилигини таъкидлади.
- Ўтган беш йил ичида Ўзбекистон-Европа муносабатлари қанчалик чуқур ривожланганини кўрсатиш. Бундан ташқари, ушбу мақолалар ўзаро муносабатларнинг ҳақиқий кўламини баҳолашга имкон беради. Европанинг катта аудиторияси учун илгари етарлича очиқ бўлмаган мамлакат сифатида Ўзбекистон бугунги кунга келиб ўзига хос гўзал тарихий жойлари туфайли энг жозибадор жойлардан бирига айланмоқда. Мамлакатга қизиқиш нафақат европалик журналистлар, шунингдек, бизнес ва сайёҳлик ҳамжамияти вакиллари орасида ҳам ортди.
Брюссел пресс-клубига ушбу мукофотга эга бўлиш истагидаги европалик журналистлардан жуда қизиқ мавзуда мақолалар мунтазам келиб турди. Буларнинг барчаси Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишдан далолат беради. Мамлакатда содир бўлаётган сўнгги ижобий ўзгаришлар европалик ўқувчилар учун жуда катта қизиқиш уйғотиб, бу уларни Ўзбекистон бўйича сўнгги янгиликларни фаол кузатувчисига айлантирди, - деди Жаноб Куппер ўз чиқишида.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эсперти Нозимжон Ортиқов мазкур танловни ўтказиш бўйича Марказ ғоясини қўллаб-қувватлаб, уни муваффақиятли ташкил этилишида катта ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги элчихонаси ва Брюссел халқаро пресс-клубига Марказнинг миннатдорчилигини билдирди.
Танлов доирасида Марказ томонидан қўшимча равишда 2 та кейинги энг яхши мақола танлаб олингани ва уларга махсус совринлар ажратилганини айтиб ўтди.
Шундай қилиб, “Ўзбек тўйи” мақоласи учун Марлен Тютенелга («Ўзбекистан – Буюк Ипак Йўлининг марвариди” тўпламида чоп этилган) ва “Нима учун Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун долзарб” мақоласи учун Вите Кобиелага махсус сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Малумот учун: Танловда Европа Иттифоқининг 27 мамлакати, Буюк Британия, Швейцария ва Норвегия ишлайдиган, Европа оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати пресс-клуб аъзолари таркибидаги таниқли журналистлар, экспертлар бўлиб, улар танлов ғолибига мукофотни белгилади.
Брюссел халқаро пресс клуби 2010 йилда Брюсселда жойлашган халқаро журналистлар ташаббуси билан ташкил этилган. У Халқаро пресс-клублари ассоциацияси раиси. 1000 дан ортиқ журналистни бирлаштиради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати
Изоҳ қолдириш