Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Chatham House" институтида Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожланиш тенденцияларини тақдим этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси Буюк Британияда бўлиб турибди. Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга ташрифи халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат тажрибасини алмашиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини етказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Британия Қироллик халқаро муносабатлар институтида “Chatham House”да халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Тадбирда “Chatham House” институти Евроосиё дастури директори Ж.Никси, Марказий Осиё масалалари бўйича институт илмий ходимлари Аннет Бор ва Кейт Маллинсон., шунингдек, Буюк Британия расмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов иштирокчиларни республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, мамлакатимиз ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари билан таништирди.

Марказий Осиё мамлакатларининг, шу жумладан Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари, савдо, инвестицион муҳити, қазилма бойликлари, энергия ресурсларидан фойдаланиш истиқболли лойиҳалари тақдимотини тақдим этди.

Бир нечта муҳим фикрлар таъкидланди: минтақанинг амалга оширилмаган салоҳияти ва ҳамкорликнинг янги имкониятлари, шу жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари билан.

Хусусан, Марказий Осиё ва Европани боғлаб турувчи савдо йўллари – “Транскаспий халқаро траспорт йўналиши” ва “Жанубий коридор” маршрутларининг иқтисодий, техник хусусиятлари ёритиб берилди.

Минтақа мамлакатларининг саноат тармоқларини глобал қўшилган қиймат занжирига интеграция қилиш учун минтақа давлатлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва ислоҳотлар бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришиш йўлида қўлланилаётган миллий модель ва ижтимоий ҳимоя тизими дастурларининг натижадорлигига баҳо берилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билдирдилар, бу эса Ўзбекистон тажрибасининг Британия сиёсий ва иқтисодий доиралари учун муҳимлигини таъкидлайди.

Тадбир якунида "Chatham House" таҳлил маркази вакиллари томонидан Ўзбекистон таҳлил марказлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

Маълумот учун: Chatham House халқаро муносабатлар соҳасидаги етакчи таҳлил марказларидан биридир. Институт дунёда содир бўлаётган жараёнлар бўйича амалий тадқиқотлар олиб боради. 2016 йилда Chatham House йилнинг энг яхши таҳлил маркази деб топилди. У International Affairs ва World Review журналларни нашр этади ҳамда ҳар йили дунёнинг етакчи таҳлилчилари иштирокида 300 дан ортиқ конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар