Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сентябрь ойида ошди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сентябрь ойида ошди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаоллигини тўртта компонент асосида баҳолайди. Улар банклараро тўлов операциялари (маблағлар айланиш тезлиги), товар-хом ашё биржасидаги фаоллик (товар айланмаси), фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони динамикаси ҳамда янги товар белгиларининг рўйхатга олинишини қамраб олади.

Индекснинг базавий қиймати 1 000 бирлик этиб белгиланган. Кўрсаткичнинг ушбу даражадан юқори ёки паст бўлиши олдинги ойга нисбатан ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши ёки камайишини ифодалайди.

График №1. Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг динамикаси

Сентябрь ойида индекснинг тўртта компонентидан учтасида ўсиш қайд этилди.

2026 йил сентябрь ойида ишбилармонлик фаоллиги индексининг тўртта компонентидан учтасида ижобий динамика кузатилди:

  • - хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари сони 10,5 фоизга,
  • - товар-хом ашё биржасида хом ашё харид қилиш фаоллиги 87,6 фоизга,
  • - фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони эса 1,1 фоизга ошди.
  • - товар белгилари бўйича компонент 1,6 фоизга камайди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, республиканинг 13 та ҳудудида индекс ўсган, Сирдарё вилоятида эса 7,8 фоизга пасайган.

Энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах вилоятида (50,1 фоиз), Тошкент шаҳрида (44,0 фоиз), Фарғона вилоятида (43,8 фоиз), Тошкент ва Наманган вилоятларида (43,0 фоиздан), шунингдек, Бухоро вилоятида (40,6 фоиз) қайд этилди.

График №2. Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ҳудудлар кесимидаги ўзгариши

Банклараро тўлов операциялари сони 10,5 фоизга ошди

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони қарийб 8 млн тани ташкил этиб, август ойига нисбатан 0,8 млн транзакцияга ёки 10,5 фоизга кўпайди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 28,4 фоизни ташкил этди.

Банклараро тўлов операциялари сони 9 та ҳудудда ошди. Жумладан, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони Хоразм вилоятида 13,9 фоизга, Тошкент шаҳрида 11,6 фоизга, Андижон ва Навоий вилоятларида 11,0 фоиздан, Тошкент вилоятида 9,8 фоизга ҳамда Фарғона вилоятида 9,2 фоизга кўпайди.

Айрим ҳудудларда пасайиш кузатилди. Хусусан, банклараро тўлов операциялари сони Сурхондарё вилоятида 20,6 фоизга, Қашқадарёда 5,7 фоизга, Сирдарёда 4,4 фоизга, Қорақалпоғистон Республикасида 4,3 фоизга ва Бухоро вилоятида 2,5 фоизга камайди.

Умумий ўсиш Марказий банкнинг банклараро электрон тўлов тизими орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатлари сонининг кўпайиши билан изоҳланади. Жумладан, август ойига нисбатан:

  • - мемориал ордерлар сони 11,0 фоизга ёки 242,6 мингтага;
  • - тўлов топшириқномалари сони 9,3 фоизга ёки 429,9 мингтага;
  • - тўлов талабномалари сони 16,7 фоизга ёки 3,0 мингтага;
  • - инкасса топшириқномалари сони 24,1 фоизга ёки 78,5 мингтага ошди.

Биржа савдоларида фаоллик сезиларли даражада ошди

2026 йил сентябрь ойида ишбилармонлик фаоллиги индексининг биржа компоненти 1,8765 бирликни ташкил этиб, август ойига нисбатан 87,6 фоизга ошди.

Бунда ҳар бир битим бўйича харид қилинган товарларнинг ўртача ҳажми 139,4 фоизга, тузилган битимлар сони эса 35,8 фоизга кўпайди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий қиймати сентябрь ойида 10 229 млрд сўмни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 14,3 фоизга ошди.

Биржа фаоллигининг ўсишига айрим товарлар савдоси ҳажмининг кескин кўпайиши таъсир кўрсатди.

Хусусан, шакар савдоси ҳажми август ойига нисбатан 544,7 бараварга, яъни 19 тоннадан 10,4 минг тоннагача ошди. Сентябрь ойида ушбу ҳажмнинг 10,3 минг тоннаси «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан сотилган.

Шунингдек, саноат мойи савдоси ҳажми 387,4 бараварга, техник уруғлар савдоси 4,8 бараварга, яъни 15,7 минг тоннадан 75,8 минг тоннагача кўпайди.

Металл рух савдоси ҳажми 46 фоизга, кальцинацияланган сода (натрий карбонат) 42 фоизга ва кўмир савдоси 35 фоизга ошди.

Фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 554,9 мингтага етди

Сентябрь ойида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0107 бирликни ташкил этиб, август ойига нисбатан 1,1 фоизга ошди.

Ҳисобот даврида барча турдаги фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 7 269 тага кўпайиб, 554,9 мингтага етди.

Жумладан, йирик тадбиркорлик субъектлари сони 32 тага ортиб, 4 834 тани ташкил этди. Кичик корхоналар сони эса 7,2 мингтага кўпайиб, 459,1 мингтага етди.

Мазкур кўрсаткичлар сентябрь ойида фаолият юритаётган корхоналар сони ўсишда давом этганини кўрсатади.

Товар белгилари бўйича компонент 1,6 фоизга камайди

2026 йил сентябрь ойида товар белгилари бўйича компонент 0,9836 бирликни ташкил этиб, август ойига нисбатан 1,6 фоизга пасайди.

Ҳисобот даврида юридик шахслар томонидан 480 та товар белгиси ва товар номи рўйхатга олинди.

Умумий натижалар

2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг 38,9 фоизга ўсиши, асосан, товар-хом ашё биржасидаги фаолликнинг жадаллашиши, банклараро тўлов операциялари сонининг кўпайиши ҳамда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг ортиши билан боғлиқ.

Ҳудудлар кесимида 13 та ҳудудда ижобий динамика кузатилган бўлса, Сирдарё вилоятида индекс пасайган. Товар белгилари бўйича компонентда ҳам камайиш қайд этилган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1389

↑1,1049

↑1,8765

↑1,0107

↓0,9836

Жиззах

вилояти

↑1501

↑1,0222

↑2,0000

↑1,0145

↑4,0000

Тошкент

шаҳри

↑1440

↑1,1157

↑2,0000

↑1,0078

↓0,9396

Фарғона

вилояти

↑1438

↑1,0922

↑2,0000

↑1,0106

↑1,1290

Тошкент

вилояти

↑1430

↑1,0975

↑2,0000

↑1,0098

↓0,7959

Наманган вилояти

↑1430

↑1,0358

↑2,0000

↑1,0158

↑1,4667

Бухоро

вилояти

↑1406

↓0,9753

↑2,0000

↑1,0087

↑1,4167

Қашқадарё вилояти

↑1391

↓0,9433

↑2,0000

↑1,0124

↑1,2727

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1385

↓0,9572

↑2,0000

↑1,0165

↓0,8750

Хоразм

вилояти

↑1372

↑1,1394

↑1,8145

↑1,0036

↓0,8889

Сурхондарё вилояти

↑1325

↓0,7936

↑2,0000

↑1,0205

↓0,7500

Навоий

вилояти

↑1268

↑1,1097

↑1,5499

↑1,0056

↑1,2857

Самарқанд вилояти

↑1148

↑1,0380

↑1,3300

↑1,0101

↑1,0233

Андижон

вилояти

↑1053

↑1,1101

↑1,0491

↑1,0138

↓0,7333

Сирдарё

вилояти

↓922

↓0,9558

↓0,8559

↑1,0129

↓0,7500

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон

Республикаси

↑1336

↑1,2838

↑1,5003

↑1,1594

↑1,0596

Қашқадарё

вилояти

↑1599

↓0,9538

↑2,0000

↑1,1593

↑7,0000

Тошкент

шаҳри

↑1554

↑1,3719

↑2,0000

↑1,1184

↓0,9291

Навоий

вилояти

↑1512

↑1,0993

↑2,0000

↑1,1795

↑2,2500

Жиззах

вилояти

↑1445

↓0,9378

↑2,0000

↑1,2224

↑1,6000

Самарқанд

вилояти

↑1408

↓0,8743

↑2,0000

↑1,2030

↑1,2571

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1384

↓0,8483

↑2,0000

↑1,1859

↓0,8750

Сурхондарё

вилояти

↑1318

↓0,8519

↑1,7799

↑1,2634

↑1,0000

Наманган

вилояти

↑1297

↓0,9006

↑1,6950

↑1,1294

↑1,8333

Хоразм

вилояти

↑1289

↓0,9399

↑1,6203

↑1,2344

↑1,3333

Бухоро

вилояти

↑1268

↓0,9011

↑1,6317

↑1,1055

↑1,8889

Андижон

вилояти

↑1168

↑1,0715

↑1,2760

↑1,1678

↓0,8462

Фарғона

вилояти

↑1110

↓0,9223

↑1,2059

↑1,1561

↑1,6667

Тошкент

вилояти

↑1045

↑1,0402

↑1,0088

↑1,1610

↓0,7222

Сирдарё

вилояти

↑1037

↓0,8660

↑1,1297

↑1,1649

↓0,8571

Исломбек Сапарматов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар