Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил май ойида 953 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 4,7 фоизга камайган, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41,2 фоизга ўсган.

Жорий йилнинг май ойида ИФИ компонентлари даражасида қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:
- товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 1,5 фоизга ошган;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони 12,5 фоизга камайган;
- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 0,6 фоизга камайган;
- товар белгилари 24,6 фоизга камайган.
Шунингдек, 2026 йил май ойида ИФИ 4 та ҳудудда олдинги ойга нисбатан ўсган.
Жумладан, Сирдарё (31,3%), Андижон (20,4%), Бухоро (12,1%) ва Наманган вилоятларида (1,2%) сезиларли ўсиш кузатилган.

ИФИ 10 та ҳудудда, хусусан Сурхондарё (-10,7%), Қорақалпоғистон (-10,4%), Тошкент (9,3%) ва Навоийда (-7,7%) сезиларли даражада камайган.
Жорий йилнинг май ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0149 бирликни ташкил этган (олдинги ойга нисбатан 1,5 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 бараварга ортган).
Бунда, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 5,7 фоизга ортган. Тузилган битимлар сони 2,7 фоизга камайганлиги кузатилган.
Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2026 йил май ойида 7 446 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 12,7 фоизга камайган.
Биржа савдоларида арматура савдоси ҳажмининг олдинги ойга нисбатан 38,3 бараварга, саноат мойи ва кўмир 1,5 баравар ва бензин АИ 92 ёқилғиси 1,4 бараварга ортиши ушбу фаолликнинг асосий омил сифатида хизмат қилган.
Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 6684,1 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг апрель ойига нисбатан 957,1 минг транзакцияга (-12,5%) камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга ошган).
Таҳлилларга кўра, банклараро электрон тўлов тизими орқали амалга оширилган тўлов хужжатларининг умумий сони камайган. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойига нисбатан мемориал ордерлар сони 16,2 фоизга (ёки 409,4 мингтага), тўлов топширикномалари 10,1 фоиз (ёки 482,8 мингтага), тўлов талабномалари 14,0 фоиз (ёки 2,4 мингтага) ва инкасса топширикномалари 18,5 фоиз (ёки 62,6 мингтага) камайган.
Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда камайган. Хусусан, Сирдарё (16,1 %), Тошкент (15,6 %), Самарқанд (13,9 %) ва Жиззахда (13,7 %) юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли камайган.
Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 0,9940 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 0,6фоизга камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга ортган).
Бунда:
- барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 5 164 бирликка ортиб, 519,9 мингтани;
- йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 245 тага камайиб, 4 695 тани;
- кичик корхоналар 5,3 мингтага ортиб, 426,2 мингтани ташкил этган.
Фермер хўжаликлари сони 93 тага ортиб, 88,9 мингтага етган.
2026 йилнинг май ойида савдо белгилари бўйича компонент 0,7543 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 24,6фоизга камайган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ортган ёки 38 та ортиқ товар белгилари рўйхатга олинган).
Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 399 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.
Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш