Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатмоқда

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил август ойида 1059 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу дарига нисбатан 5,9 фоизга ошди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 5,9 фоизга ошиб, 1059 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 4,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,0 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 1,6 бараварга ошган.

Ҳудудлар кесимида Фарғона вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси Тошкент вилоятидан ташқари 13 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил июль) нисбатан ўсиш кузатилган. Фарғона (55,5%), Самарқанд (42,4%), Хоразм (38,1%), Наманган (38,0%) ва Жиззах (34,8%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга Тошкент (- 1,4%) вилоятида ўтган ойга нисбатан мўътадил пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 692,6 минг тани ташкил этди ва 2021 йилнинг июль ойга нисбатан 188,5 минг транзакцияга (4,2%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 7 та ҳудудда ошган.

2021 йил августда республиканинг 7 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳри (7,3%), Тошкент (6,0%) ҳамда Сирдарё (4,3%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0599 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,0 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сони 12,7 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил август ойида 5 731,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 18,1 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил август ойида 1,0085 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга ошган.

2021 йил август ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2021 йилнинг июль ойга (566 642 бирлик) нисбатан 7 510 тага кўпайиб, 574 152 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 9 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 454 975 тадан 462 303 тагача ошган (ўсиш 7 328 та). Фермер хўжаликлари сони 108 601 тадан 108 792 тагача (ўсиш 191 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 057 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг июль ойига нисбатан 9 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил август ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,6312 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг июль ойига нисбатан 63,1 фоизга ошган. Жорий йилнинг август ойида юридик шахслар томонидан 460 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1059

1,0418

1,0428

1,0085

1,6312

Фарғона вилояти

1555

1,0056

2,0000

1,0151

6,0000

Самарқанд вилояти

1424

1,0324

2,0000

1,0156

1,3000

Хоразм вилояти

1381

0,9815

2,0000

1,0094

0,5000

Наманган вилояти

1380

0,9910

2,0000

1,0137

0,3529

Жиззах вилояти

1348

0,9767

1,8812

1,0165

1,0000

Сурхондарё вилояти

1298

0,9987

1,0772

0,9884

10,0000

Тошкент шаҳри

1220

1,0730

1,4348

1,0060

1,6436

Андижон вилояти

1209

1,0312

1,3528

1,0126

2,8000

Қашқадарё вилояти

1139

0,9910

1,1230

1,0126

4,0000

Навоий вилояти

1131

0,9642

1,0573

1,0013

5,0000

Сирдарё вилояти

1107

1,0431

1,2273

1,0060

1,0000

Бухоро вилояти

1099

1,0169

1,2129

1,0054

1,2222

Қорақалпоғистон

Республикаси

1041

0,9829

1,0326

1,0193

2,0000

Тошкент вилояти

986

1,0598

0,8889

1,0051

1,2800

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1304

1,2648

1,1158

1,1415

5,4762

Фарғона вилояти

2199

1,2216

2,0000

1,1422

24,0000

Самарқанд вилояти

1837

1,1332

2,0000

1,1383

13,0000

Андижон вилояти

1829

1,0466

2,0000

1,1024

14,0000

Бухоро вилояти

1828

1,3151

2,0000

1,0796

11,0000

Тошкент шаҳри

1745

1,4084

1,9488

1,4823

4,8824

Сурхондарё вилояти

1728

1,0964

2,0000

1,1081

10,0000

Тошкент вилояти

1640

1,1478

2,0000

1,1213

6,4000

Қашқадарё вилояти

1610

1,1719

2,0000

1,2706

4,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1540

1,0673

2,0000

1,1184

4,0000

Хоразм вилояти

1518

1,1521

2,0000

1,1588

2,0000

Наманган вилояти

1489

1,0738

2,0000

1,1517

2,0000

Сирдарё вилояти

1452

1,1193

2,0000

1,0931

0,6667

Жиззах вилояти

1444

1,0415

2,0000

1,1346

1,0000

Навоий вилояти

1293

1,1088

1,3089

1,0534

5,0000

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар