Россиянинг "Мир" тўлов тизимидан Uzcard банк карталарига пул ўтказиш имкони яратилди

Россиянинг

“Мир” - Россия Миллий тўлов карталар тизими МДҲ давлатлдарига картадан картага пул ўтказиш тизимини ишга туширмоқда.

Россияда бундай хизматни биринчилардан бўлиб "Почта Банк" ва "Банк Русский Стандарт" тақдим этмоқда. Бу фойдаланувчи учун одатий пул ўтказиш хизматларидан кўра қулай ва арзонроқ бўлади. Пул ўтказишнинг ушбу усули билан мижозлар комиссия тўловлари харажатларини 1% дан 3% гача тежашлари мумкин.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Uzcard ва Қирғизистоннинг ЭЛКАРТ банк карталарига тўғридан-тўғри тўловларни 29 июндан бошлаб ўтказиш мумкин. Пул ўтказма комиссияси 1% атрофида, валюта алмаштириш курси эса Марказий банк курсига яқин бўлади.

Россия Марказий банки хабарига кўра, 2020 йилнинг 1 кварталида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 759 млн долларни ташкил қилган (МДҲда 1-ўрин), Қирғизстонга – 359 млн. Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 7%га камайган, Қирғистонга эса – 22 %га.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар