“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

“Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Жумладан:

  • аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;
  • барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;
  • “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;
  • "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;
  • молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар