Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади

Марказий банк Россиядан пул ўтказмалари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади

Айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилаётгани юзасидан Марказий банк тушунтириш берди.

“Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилгани, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда, уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд”, дейилади хабарда.

Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар