Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин

Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин

«Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ (Uzcard бренди остида банк пластик карточкалари эмитация қилади) томонидан банклардаги онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлагани ҳақида хабар жамоатчилик орасида норозиликларни келтириб чиқарган. Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси бундай тўлов олишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганишни бошлади.

Ўрганилиш жараёни бошланишидан қарийб икки ой (54 кун) дан кейин қўмита ушбу масала юзасидан ахборот берди.

“Бугунги кунга келиб «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини маълум қилди”, дейилади хабарда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар