Бензин нархи пасайди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошгани ҳақида хабар қилди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса, шундан 3339,7 тн ёки 75% сотилган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар бермоқда.
Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябр куни АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 180,5 минг сўмгача пасайиб, 9% га арзонлашди.
Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ташкил этди:
Шунингдек, биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони — 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).
Изоҳ қолдириш