Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Uzauto Motors компаниясида «Рақобат тўғрисида"ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Текширув жараёнида, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги ўрганилди.
Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан «Рақобат тўғрисида» қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, компанияга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Қайд этилишича, Uzauto Motors компаниясига нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси қарори қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ қолдириш