Ноябрь ойида кўчмас мулк бозорида нима ўзгарди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Ноябрь ойида кўчмас мулк бозорида нима ўзгарди - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9%га ошди. Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 15,8%га, хусусан, пойтахтда 22,7%га ошди. Шу билан бирга, квартирани ижарага бериш бозоридаги вазият аввалги мувозанат даражасига қайтмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.

Ноябр ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори октябрь ойидаги бир оз пасайишдан кейин харидорларни қайта жалб қилди. Шундай қилиб, бир ой ичида республикада кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган ойга нисбатан 7,8%га ошди.

Уй-жой савдосининг энг юқори ўсиш суръатлари Хоразмда – 38%, Навоий вилоятларида – 24% ва Қорақалпоғистон Республикасида – 23% қайд этилди.

Йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уй-жой савдосининг ўсиши 9%ни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг ноябрига нисбатан кўчмас мулк бозоридаги шартномалар сони 8,1%га ошди.

1-расм. Кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган олди-сотди шартномалари сонининг ўзгариши

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2022 йил 1 ноябрда бошланган ипотека кредитларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кенгайтирилган дастур кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ва талабни рағбатлантирмоқда.

Хусусан, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уй-жойлар учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди. Уй-жойлар учун дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини субсидия олиш орқали қоплаш мумкин. Бундан ташқари, 2021 йилда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидияларни ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати йил охиригача узайтирилди.

Тошкентда уй-жой ижараси нархларининг ўзгариши

Кузнинг сўнгги ойида пойтахтда ижара нархларининг пасайиши қайд этилди. Октябрь ойига нисбатан ноябр ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8%га камайди. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35%дан ошди ва 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этди.

1 кв.м учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 долл.), Миробод (12,3 долл.) ва Яккасарой (12,2 долл.) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 долл.), Сергели (7,2 долл.) ва Бектемир (6 долл.) туманларида қайд этилди.

Иккиламчи уй-жой кўчмас мулк бозоридаги фаоллик

Ноябр ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9%га ошди (июль ойида – 2,5%, август ойида – 0,5%, сентябрь ойида – 1,1%, октябрь ойида – 2,3%).

Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жойларнинг тез ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, республикада 1 кв.м учун уй-жой нархи 15,8%га ошди.

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент – 22,9%, Навоий – 22% вилоятлар ва Тошкент шаҳрида - 22,7% кузатилди. Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4%га қимматлашди (июл ойида – 2,4%, август ойида – 1,4%, сентябрь ойида – 1,7%, октябрь ойида – 4,6%).

Нархларнинг энг юқори ўсиши пойтахтнинг Бектемир – 12%, Миробод – 5% ва Юнусобод – 4% туманларида қайд этилди.

2-расм. Тошкент шаҳрида ва ҳудудлар маъмурий марказларида иккиламчи уй-жой нархларининг ўзгариши (1 кв.м учун АҚШ долларида)

Дарья Мирошникова,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати
тел: (78) 150 02 02 (417)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар