2023 йил якуни билан Жиззах вилоятидаги меҳнат ресурслари сони 800 309 кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 597 384 кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 202 925 кишини ташкил этган. Иқтисодий фаол аҳолининг 92,7%, яъни 553 893 киши иш билан банд бўлган.
Иқтисодий фаол аҳолининг 7,3%, яъни 43 491 киши ишсиз бўлган.
Расмий секторда банд аҳоли сони 231 620 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 38,8%ни ташкил этган.
Норасмий секторда банд аҳоли сони 271 274 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 45,4%ни ташкил этган.
Легаллаштирилган иш ўринлари сони 14 802 тани, шундан энг юқори қўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 2 779 та, Бахмал туманида 2 664 та, Зомин туманида 2 372 та, аксинча энг паст кўрсаткичлар Мирзачўл туманида 379 та, Ғаллаорол туманида 496 та ва Янгиобод туманида 508 тани ташкил этган.
Тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 10 622 минг сўм, Ахборот ва алоқа 7 539 минг сўм, Ташиш ва сақлаш 5 601 минг сўм, Қурилиш 4 273 минг сўм, Саноат 3 931 минг сўмни ташкил этиб, нисбатан паст кўрсаткичлар Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси 2 955 минг сўм, Таълим 2 918 минг сўм, Савдо 2 803 минг сўмни ташкил этди.
2023 йил якуни билан вилоятда ишсизлик даражаси 7,3%ни ташкил этиб, нисбатан ижобий кўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 6,2%, Ш.Рашидов туманида 7% ва Янгиобод туманида 7,2%ни, ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган туманлар Арнасой 8%, Дўстлик ва Фориш 7,9%, Бахмал ва Мирзачўл туманларида 7,7%ни ташкил этди.
Саибов Фаррух Фарходович
Изоҳ қолдириш