Ўзбекистон 4,4 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон 4,4 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Статистика қўмитаси ташқи савдо бўйича 11 ойлик статистикани эълон қилди. Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,8 бараварга оширди.

2019 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 4,4 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.

Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,3 фоизни ташкил этди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар