Жорий йил Ёшлар иттифоқига 200 миллиард сўм ажратилди
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг масъул ходими Музаффар Акрамовнинг ХПК йиғилишида маълум қилинди.
Ишсизлик муаммоси Ўзбекистон ёшларни қийнаётган энг катта муаммодир. Ўзбекистонда таҳминан 700 000 ёш ишсиз ҳисобланади. Бу умумий Ўзбекистон ёшларининг 14, 9 фоизни ташкил этади.
"Ёшларга оид сиёсат билан фақат Ёшлар Иттифоқи ишламайди. Ҳаммамиз бирлашиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, ёшларимизни қўллаб-қувватлашимиз лозим".
Жорий йил 200 миллиард сўм маблағ Ёшлар Иттифоқига ажратилди. Уларнинг 100 миллиарди ёшлар уйларини қуришга йўналтирилган. Қолган маблағнинг катта миқдори Ёшлар Иттифоқининг тадбирларини ташкиллаштиришга йўналтирилмоқда.
Изоҳ қолдириш