Туризм коллежларида 2020 йилда ўқишга қабул қилинганларни ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади

Туризм коллежларида 2020 йилда ўқишга қабул қилинганларни ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади

“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчиларни ўқитиш, истисно тариқасида, давлат гранти асосида амалга оширилади.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитлар бўйича асосий қарз тўлови 18 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган дезинфекция учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ҚҚС ташқари) озод этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар