2021 йил Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 3,7 млрд доллар битимлар тузилган

2021 йил Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 3,7 млрд доллар битимлар тузилган

2021 йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 56,4% га ўсиб, 39 450,6 млрд сўмни (3,71 млрд доллар) ташкил қилди.

Бу ҳақда

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 53,1% ошиб, 14 720,7 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 9 723,2 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 4 997,5 млрд сўмлик маҳсулот сотишди.

Биржа орқали 57,6 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу эса 2020 йилнинг I ярим йиллик кўрсаткичидан 26,7% ортиқ эканлигини кўрсатди.

Биржа савдолари орқали 34 410,5 млрд сўмлик товарлар сотилиб, ўсиш 55,0% ни ташкил этди. Сотувчи корхоналар биржа савдолари давомида реал бозор нархларининг шаклланиши эвазига 2 876,0 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди ва бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 2,2 баробарга кўпдир.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,5 баробарга ошиб, 3 875,7 млрд сўмга тенг бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши 2,1 маротабага ўсиб, 714,5 млрд сўмни ташкил қилди.

Электрон тижоратнинг В2В моделини акс этувчи кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми жорий йил I ярим йилликда 1 024,9 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 139,1 млрд сўмлик 70,0 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 3 баробарга, ҳажми бўйича – 50,6% га ўсди. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,0 млн сўмга тенг бўлди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар