2021 йилда тадбиркорларнинг 540 та лойиҳасига 16,5 трлн сўм кредитлар ажратилади

2021 йилда тадбиркорларнинг 540 та лойиҳасига 16,5 трлн сўм кредитлар ажратилади

2020 йилда корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 12,9 трлн сўм кредитлар ажратилди. Бу ҳақда бугун АОКАда «Ўзмиллийбанк» АЖ ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

«Жумладан, айланма маблағларни тўлдиришга — 5,3 трлн сўм, инвестицион лойиҳаларга — 7,6 трлн сўм йўналтирилди. Бунда йирик инвестицион лойиҳаларга ажратилган жами кредитлар миқдори 6,6 трлн сўмни ташкил этди.

Инвестиция дастурига мувофиқ, 2020 йил учун 635,0 млн долл миқдоридаги хорижий кредит линияларини жалб қилиш режаси амалда 706,7 млн доллар (111,3 фоизга) бажарилди.

Четдан жалб қилинаётган маблағлар манбаларини диверсификация қилиш ва халқаро капитал бозоридан узоқ муддатли ва нисбатан арзон ресурсларни жалб қилиш мақсадида 2020 йилнинг октябрь ойида Лондон фонд биржасида 300,0 млн доллар микдорида еврооблигациялар жойлаштирилди.

Жорий йил натижалари билан «Ўзмиллийбанк»нинг умумий активлари ҳажмини 91,7 трлн сўмга ва банкнинг кредит портфелини 77,1 трлн сўмга ҳамда жами юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари қолдиғини 17,8 трлн сўмга етказиш режалаштирилган.

Иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2021 йилда банк томонидан жами 540 та лойиҳага 16,5 трлн сўм кредитлар ажратилади».

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар