2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Наманган вилоятида кўрсатилган хизматлар ҳажми 6 827,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос ойларига нисбатан 16%га ошган. Қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 451,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос ойларига нисбатан 4,9 %га ошган.
Вилоятда кўрсатилган хизматларнинг республика хизматларидаги улуши 4,3%ни ташкил қилган.
Наманган вилоятида кўрсатилган хизматларда туман(шаҳар)лар улуши
Вилоят хизматлари таркибида энг юқори улушлари савдо хизматлари улуши 33,8%, транспорт хизматлари улуши 17,1% ва молиявий хизматлар улуши 16,6%. Шунингдек, меъморчилик, муҳандислик изланишлари хизматлари (1,1%), ижара хизматлари (2,0%)нинг улушлари паст эканлиги кузатилган.
Вилоятда кўрсатилган хизматлар таркибида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш қайд этилган соҳалар: молиявий хизматлар (24,6%), алоқа ва ахборотлаштриш хизматлари (23,3%), яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари (21,3%).
Вилоятда кўрсатилган хизматларнинг йирик корхоналарга тўғри келадиган улуши 33,3% (2 273,6 млрд. сўм), кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 18,2% (1 240,4 млрд. сўм) ва норасмий секторларнинг улуши 48,6% (3 313,7 млрд. сўм)ни ташкил этган.
Вилоят хизматларида Наманган шаҳри (вилоят хизматларидаги улуши 41,1%) ва Чуст (6,8%) туманининг улуши юқори бўлса, Норин (4,4%) ва Мингбулоқ (3,7%) туманларининг улуши паст бўлган.
Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят бўйича 2 318,3 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 13,5%га ошган.
Наманган шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят кўрсаткичига нисбатан 1,82 баравар юқори.
Вилоятда жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмига нисбатан Косонсой (68,7%) ва Янгиқўрғон (65,1%) туманлари кўрсаткичи вилоят кўрсаткичига нисбатан паст деб топилди.
Туман (шаҳар)ларда жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми
Изоҳ қолдириш