Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 24 акциядорлик жамиятлари таркибида қоидабузарликларни аниқлади (+рўйхат)

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан  24 акциядорлик жамиятлари таркибида қоидабузарликларни аниқлади (+рўйхат)

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги кузатув кенгаши таркибида мустақил аъзолар мавжуд эмаслиги учун 24 акциядорлик жамиятига кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 74-моддасига кўра, акциялари “Тошкент” Республика фонд биржаси котировка варағига киритилган акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши таркибида мустақил аъзо бўлиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши таркиби ўрганилганда, 24 та акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашида мустақил аъзонинг йўқлиги аниқланди ва ушбу камчиликни 2 ой давомида баратараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Камчиликни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган АЖ лар рўйхати:

“Ўзбеккўмир”
“Универсал Суғурта”
“Алоқабанк”
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати”
“Андижон биокимё заводи”
“Бухоро таъмирлаш-механика заводи”
“Гранит”
“Қашқадарё пармалаш ишлари”
“Нефть ва газ қудуқларини синаш”
“Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш”
“Урганч ёғ-мой”
“Бешариқ пахта тозалаш заводи”
“Қўқон пахта тозалаш заводи”
“Муборак пахта тозалаш”
“Хоразм сув қурилиш”
“Гулистон экстракт ёғ”
“Шоруд”
“Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси”
“Ўзпартампонаж”
“Минора қуриш экспедицияси”
“Электрқишлоққурилиш”
“Савдоэнерго”
“Ўзпаравтотранс”
“Қашқадарё технологик транспорт”

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар