Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Акселератор гуруҳлари фаолиятининг 100 кунлик натижалари сарҳисоб қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Акселератор гуруҳлари фаолиятининг 100 кунлик натижалари сарҳисоб қилинди

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори (Акселератор) доирасида вазирликлар ва идоралар раҳбарияти ҳамда Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) кураторлари иштирокида онлайн конференция ўтказди.

Конференциянинг мақсади - Aкcелератор гуруҳлари ишини сарҳисоб қилиш ва 100 кунлик муддат доирасида илгари аниқланган муаммоларни баҳолашдан иборат.

Aкcелератор доирасида 100 кун ичида қуйидаги 4 та йўналиш бўйича муаммолар ҳал қилинди:

  • қурилишга рухсат бериш жараёнини соддалаштириш;
  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
  • шаҳарлар бош режаларни ишлаб чиқиш;
  • коммунал тўловларнинг ягона ҳисоб-китоб тизимини яратиш.

Aкселератор иштирокчилари ўзлари олдига улкан мақсадни қўйдилар ва Бирлашган Aраб Aмирликлари Ҳукумати Акселератори томонидан ишлаб чиқилган методологиядан фойдаланган ҳолда аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал қилишди.

Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О. Ҳакимов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Aдлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" AЖ, "Ҳудудгазтаъминот" AЖ ҳамда "Микрокредитбанк", "Халқ банки", "Aгробанк" ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари, корхоналар раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Aмирлик томонидан БАА ҳукумат ишлари вазирлиги Бош директорининг етакчилик ва ҳукумат салоҳияти бўйича ёрдамчиси доктор Яссир Ал-Нақби ва БAA Ҳукумат Акселератори директори доктор Радҳия ал-Хашимий қатнашдилар.

Маълумот учун: Акселераторнинг асосий вазифаси бу - давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини жалб қилиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги долзарб муаммоларни жадаллик билан тезкор ва самарали ҳал қилиш ҳисобланади. Муаммоларни ҳал қилиш муддати одатда 100 кун этиб белгиланади ва мазкур муддат давомида давлат идоралари, хусусий сектор ва муаммога алоқадор бошқа томонлар иштирокида Акселератор гуруҳи ўз ишини олиб боради.

Белгиланган йўналишлар бўйича муаммоларни ҳал қилиш жараёнига 40 га яқин вазирлик ва давлат идоралари, хусусий сектор вакиллари, илмий марказлар ва бошқа турдаги ташкилотлар ходимлари жалб қилинди. Гарвард университети ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг Ҳукумат Акселератори билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган методикага асосланган ҳолда Aкcелератор гуруҳлари учун семинарлар ташкил этилди.

Ушбу усул барча жалб қилинган ва манфаатдор томонларнинг ҳамкорлигини кенгайтиришга асосланган ноёб моделни амалга оширишни таъминлайди; қисқа муддатда натижаларга ҳисса қўшадиган инновацион фикрлашни рағбатлантиради. Aкселераторнинг горизонтал бошқарув тизими бюрократик тўсиқларни четлаб ўтишга, янги лойиҳалар ва ташаббусларни синовдан ўтказишга имкон беради, бу эса бутун лойиҳанинг муваффақиятли бўлишига кафолат беради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини қутлади.

Иштирокчиларга Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, маҳаллий ва хорижий компаниялар фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши кураш пайтида аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Сўнгра, БAA Ҳукумат Акселератори директори доктор Радҳия ал-Хашимий конференция иштирокчиларига мурожаат қилди. У ўз нутқида 100 кунлик даврда Ўзбекистон Ҳукумати Акселератори ҳамкорлик, жамоавий иш ва очиқ фикрли маданият бугун биз эшитган муваффақиятли натижага ҳисса қўшадиган асосий омил эканлигини исботлаганини таъкидлади.

Шунингдек, у Ўзбекистон Ҳукумати Акселератори кўмагида 3-6 ой ичида барқарор ривожланиш соҳасида эришаётган ютуқларни сабрсизлик билан кутиб қолишини билдирди.

Тадбир давомида гуруҳ координаторлари томонидан 100 кунлик тегишли йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тақдим этилди.

Қурилишга рухсат бериш тизимини соддалаштириш

Бугунга қадар Давлат раҳбари ва Ҳукумат қатор қарорлари қабул қилиниб, қурилиш соҳасида салмоқли ижобий ўзгаришларга эришилди. Жумладан, Қурилишга рухсат бериш жараёни 84 кунга қисқартирилди. Шу билан бирга, рухсатномаларни бериш муддатларидаги кечикишни оптималлаштириш ва бартараф этиш бўйича кейинги ишлар давом этмоқда.

Тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳар бири рухсат бериш жараёнига жалб қилинган Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ўзларининг ҳудудий органлари фаолиятини назорат қилиш ва мониторинг қилишнинг электрон тизимини яратиш учун онлайн платформани бирлаштиришни ташкил қилмоқда.

Рухсатномалар бериш жараёнида иштирок этувчи ҳар бир тегишли вазирлик ва идоралар томонидан уларнинг ҳудудий органлари фаолиятини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш электрон тарзда тизимли йўлга қўйиш юзасидан электрон ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш

Акселератор гуруҳи томонидан 100 кунлик муддат ичида “Ҳудудларни ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги Йўриқнома (ШНҚ 1.03.02-04* 2009 й) қайта ишлаб чиқилди.

Йўриқномани қайта ишлаб чиқишдан асосий мақсад, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни соддалаштириш, ишлаб чиқиш учун ажратилаётган маблағларни тежаш, ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш соҳасида бир қатор қулайликлар яратилиши кўзда тутилган. Жумладан:

  1. Ҳар бир туман, шаҳар-шаҳарчалар ва қишлоқ (овул) аҳоли пунктлари бўйича маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан ҳокимликнинг электрон сайтида маълумотлар базасини ташкил этиш тартиби жорий этиш орқали бошланғич маълумотларни олиш соддалаштирилди.
  2. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибни соддалаштириш орқали 14-15 иловалардан иш ҳажми (планшетлар) қисқартирилди.
  3. Шаҳарсозлик ҳужжатларини тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари ҳамда ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар билан электрон тартибда келишишни жорий этиш белгиланди.
  4. Буюртмачи томонидан киритилганидан сўнг бош режаларни ишлаб чиқиш муддати 12 ойдан 10 ой муддатга қисқартирилиши белгиланди.
  5. Бош режаларни ишлаб чиқиш учун ажратилаётган маблағларни 3-19 % гача камайтириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини яратиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида уй-жой коммунал хизматларининг барча ҳисоб-китоб тизимларида маълумотларни қайта ишлаш амалга оширилди ва истеъмолчиларнинг ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамларини коммунал корхоналарнинг биллинг тизимларига киритиш ва доимий маълумотлар алмашинувини йўлга қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, лойиҳа доирасида коммунал хизмат корхоналари томонидан 20 миллионга яқин истеъмолчиларнинг маълумотлари қайта ишланди. Хусусан:

- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси - 4,65 миллиондан ортиқ абонент;

- "Ҳудудий электр тармоқлари" AЖ - 7 миллиондан ортиқ абонент;

- "Ҳудудгазтаъминот" AЖ - 3,5 миллионга яқин абонент;

- "Ўзсувтаъминот" AЖ - 3,5 миллионга яқин абонент;

- "Тошиссиққувати" ДУК - 417 мингдан ортиқ абонент.

Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг кадастр маълумотларига кириш коммунал хизматларнинг талабларига биноан тақдим этилиши белгилаб қўйилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Бўка туманидаги 55 нафар аёлларнинг рўйхати тузилди, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда улар учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Курс натижалари бўйича аёллар учун юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишда ёрдам кўрсатилди ва Халқ банки, Микрокредитбанк ва Aгробанк томонидан имтиёзли кредитлар берилди.

Шу билан бирга, тренингни якунлаб, ёш аёл тадбиркорлар кредит олишга шошилмагани, бу лойиҳаларни янада ривожлантириш, рентабеллик ва ўзини-ўзи қоплаш бўйича бизнес-режаларни тайёрлаш билан боғлиқлиги кузатилмоқда, лойиҳалари бўйича ҳисоб-китоблари тайёр бўлган тадбиркорлар эса кредит олишга киришган.

Лойиҳани мувофиқлаштириш вазирликлар ва идоралар вакиллари, Бўка тумани ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида махсус тузилган Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди.

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератор гуруҳи


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар