2024 йил 2 июль куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасининг трасформация йўли” акселератор дастури ишга туширилди.
Ушбу дастур БАА Ҳукумати Акселератори томонидан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Акселераторлар - бу когорта учун бошланган қисқа муддатли таълим дастурлари. Акселераторнинг мақсади - менторлар, иштирокчилар ва акселерация дастурлари раҳбарлари билан интенсив ҳамкорлик қилиш орқали қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги маълумотларни етказишдир.
Тадбир БАА ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ҳамкорликда қилинадиган ишлар “йўл харитаси” доирасида ташкил этилди.
Уч кун давом этадиган семинарни ўтказишдан мақсад, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, энг яхши тажрибаларни баҳам кўриш ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни ривожлантириш бўйича трансформацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов акселерация дастури иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди.
У когорт иштирокчиларига Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасидаги ушбу Акселератор Ўзбекистон учун Тараққиёт стратегиясини яратишда "эпимарказ"га айланганини эслатди — бу 2022-2026, шунингдек 2024-2030 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидир.
“Бугун биз ушбу Акселераторни ривожлантиришнинг янги босқичига қадам қўймоқдамиз ва бу Ўзбекистонда ижтимоий соҳани ривожлантиришга туртки бўлади. Биз узоқ вақтдан бери барча ижтимоий хизматларни бир жойда бирлаштириш устида ишлаяпмиз ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шундай ташкил этилган. Бугун эса ҳамкасбларимиз билан биргаликда ушбу семинарда ижтимоий хизматлар ва умуман Ўзбекистон фуқаролари ҳаётини қандай яхшилашимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз ва аниқлаш устида ишлаймиз”, — деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори.
Марказ директори барча иштирокчиларга “муваффақият, меҳнатсеварлик ва билим, инновация ва янги ёндашувлардан” максимал даражада фойдаланиш имкониятини тилади.
Сўнгра БАА Ҳукумати Аccелератор директори доктор Радиа Ал Хашими иштирокчиларга мурожаат қилди. У ўз нутқида БААдаги стандарт иқтисодий лойиҳаларни ўзгартириш тажрибаси билан ўртоқлашди.
"Бугун мен кейинги қадамни қандай қўйиш ҳақида гаплашмоқчиман. БААда биз трансформация лойиҳаларига янги йўналишни бошладик, яъни стандарт иқтисодий лойиҳаларни қандай қилиб кўпроқ нарсага айлантириш мумкин. Бугун ушбу тажрибамизни сизлар билан алмашмоқчимиз — БААдаги инновациялар марказимиз бу билан шуғулланади. Олинган билим ва тажрибадан кундалик фаолиятингизда қандай фойдаланишни кўриш қизиқ бўлади" - БАА Ҳукумати Аccелератор директори Радиа Ал Хашими.
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари Сирожиддин Абдуллаев гуруҳ иштирокчиларига мурожаат қилар экан, БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳукуматлараро шериклик аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида инновацияларни қандай рағбатлантириш мумкинлигини кўрсатаётганини таъкидлади.
Акселератор гуруҳлари уч кунлик дастур доирасида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг қилиш каби соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилади, бу эса мазкур соҳада ўзгаришлар жараёнини бошлаш учун туртки бўлади.
Дастурларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ва ҳукумат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш; кам таъминланган оилалар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни самарали аниқлаш ва манзиллиликни таъминлаш орқали ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш; ижтимоий хизматларни кўрсатишда аутсорсинг ва давлат хусусий шерикчилик улушини ошириш.
Семинар давомида амалий муҳокамалар, фикр алмашиш ва лойиҳалар ишлаб чиқиш сессиялари ташкил этилди. Иштирокчилар аҳоли турмуш сифатини яхшилаш учун ижтимоий соҳада трансформацион ташаббусларни амалга ошириш бўйича илғор тажриба ва ёндашувларни муҳокама қилди.
Акселерация дастури якунлари бўйича аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида инновациялар ва барқарор ривожланишни кенгайтириш бўйича иш режаси ишлаб чиқилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш