Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори (Акселератор) ишчи гуруҳлари 100 кун давомида амалга оширилган 3 йўналишдаги ислоҳотлар натижасини сарҳисоб қилди.
Бунда Акселератор гуруҳлари ислоҳотларни амалга оширишни баҳолаш ва мониторинг қилиш, истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашга ўтиш, ва ёқилғи нархларини барқарорлаштириш каби йўналишлардаги муаммоли масалаларни ҳал этишди .
Акселераторнинг навбатдаги Когорта (100 кунлик цикл) маъсул раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳлари иштирокидаги видеоконфренция жорий йилнинг 7 июль куни бўлиб ўтди.
Йиғилишдан кўзланган мақсад Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумат Акселератори методологияси асосида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш натижаларини сарҳисоб қилишдан иборат.
Йиғилишда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари М.Холмуҳаммедов ва Акселератор координаторлари А.Халмурзаев, Т.Ниязматов ва З.Қосимовалар ҳамда белгиланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан раҳбар даражасидаги 20 нафардан ортиқ маъсуллар иштирок этишди.
Йиғилиш давомида ҳар бир муаммоли масала юзасидан бажарилган топшириқларнинг натижалари тўғрисида масъуллар томонидан ҳисобот берилди:
- Ислоҳотларни амалга оширишни баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини шакллантириш.
Юртимизда бугунги кунга қадар ислоҳотлар натижаларини тизимли ва холис баҳолаш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмаганлиги, ислоҳотлар натижаларининг миқдорий ва сифат жиҳатидан қиёсий таҳлили (KPI) амалга оширилмаганлиги салмоқли ҳажмдаги статистик ва бошқа маълумотлардан тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга салбий таъсир кўрсатиб келган.
Ушбу муммони ҳал этиш мақсадида акселератор ишчи гуруҳига ислоҳотлар натижаларини комплекс ва холис баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Ишчи гуруҳ томонидан қатор давлатлар тажрибалари ўрганиб чиқилиб Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни доимий мониторинг қилиш, уларнинг натижаларини тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва комплекс баҳолаш тизимини яратиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шу бидан бир қаторда ислоҳотларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш имконини берувчи “Monitoring Reforms” автоматлаштирилган ахборот порталини”нинг дастлабки “демо” варианти ишлаб чиқилиб тадбирда тақдимот қилинди.
Ушбу платформанинг ўзига хослиги шундаки, вазирлик ва идоралар томонидан республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган мавжуд барча электрон ахборот тизимларидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олиб бир жойга жамлайди ва узлуксиз янгилаб боради. Шу билан бирга давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари ҳамда халқаро консалтинг компанияларининг мутахассислари ва мустақил аналитиклардан иборат рўйхат асосида тасдиқланган ишчи гуруҳ ўз фаолият йўналишлари бўйича ислоҳотларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш фаолиятига бириктирилади. Қарор лойиҳасида белгиланган ахборот порталига бириктирилган ишчи гуруҳлар доимий ўрганишлар олиб бориб натижалари бўйича платформа бош саҳифасида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ҳисобот бериб туради.
- Қуёш фотоэлектр станциялари, энергияни тежовчи қурилмалар ва қуёш иссиқлик коллекторларини ўрнатиш орқали истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашга ўтиш.
Акселератор дастури доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида масъул вазирлик ва идоралар билан келишилган тартибда “Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада кичик хажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди, унда қуёш батареялари ва аккумуляторларни харид қилиш учун компенсация ҳажмини ошириш, шунингдек, ушбу компенсацияни олиш муддатларини қисқартириш назарда тутилган. Бунга кўра, “Қишлоқ қурилиш банк”да қуёш фотоэлектр қурилмалари, қуёш сув иситгичлари, тежамкор газ ускуналари ва қозонхоналар харид қилиш учун “Яшил” истеъмол кредити очилди.
- Ёқилғи нархларини барқарорлаштириш
Жаҳон бозорида ёқилғи нархининг кескин ошиши шароитида ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида Акселератор “Нефт маҳсулотлари бозорини барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ лойиҳаси ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа бензин ва дизел ёқилғиси учун табақалаштирилган акциз солиғи ставкаларини жаҳон биржаларида Брент нефтининг котировкалари билан боғлаган ҳолда экспериментал асосда қўллашни таклиф қилади. Яна бир янгилик – республика товар хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган углеводород хомашёси ва нефт маҳсулотларини олиб киришда импорт қилинадиган углеводород хомашёси ҳамда нефт маҳсулотларини темир йўл транспортида ташиш учун ички тарифлар қўлланиладиган тартиб бўлади. Фармонда ёқилғи нархини барқарорлаштириш бўйича бир қатор бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.
Қайд этиш жоизки, эришилган натижалар ҳар бир соҳада ислоҳотларни бошлаш учун туртки бўлди. Акселератор инновацияларни кенгайтириш ва барқарор ривожлантириш режасини ишлаб чиқди.
Изоҳ қолдириш