Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

2024 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида III Тошкент бизнес ва иқтисодиёт халқаро конференция (TBEC) бўлиб ўтди. Тадбир иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Халқаро конференцияда дунёнинг 13 та давлатидан 30 дан ортиқ халқаро иштирокчилар, жумладан, Италия, Буюк Британия, Япония, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Кипр, Малайзия, Индонезия, Беларусь, Қозоғистон экспертлари иштирок этди. Бошқа маърузачилар: Лондондаги Вестминстер университети ректори Питер Бонфилд, Италиянинг Милан шаҳридаги католик университети иқтисодиёт профессори Марко Виварелли; Лондондаги Вестминстер университети профессори Карен Жексон ва бошқалар қатнашди.

Тадбир технологик инновациялар ва уларнинг барқарор иқтисодий ўсишини рағбатлантириш ва глобал алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги тенгсизликни камайтириш мақсадида ташкил этилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори, д-р Обид Хакимов форум иштирокчиларини қутлар экан, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилган муҳим ўзгаришларни қайд этиб, бу мамлакатдаги иқтисодий вазиятга сезиларли таъсир кўрсатганини, ўсиш ва тараққиёт учун янги уфқлар очганини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, эксперт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги маърузасида мамлакатимиз тараққиётга интилиши ва янги хавфларга тайёр эканини таъкидлади.

Конференция доирасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари ва мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш истиқболлари таҳлилини тақдим этди.

Эксперт макроиқтисодий кўрсаткичларга тўхталар экан, иқтисодиётнинг 2017 йилдаги 53 миллиард доллардан 2024 йилда кутилаётган 110 миллиард долларгача ошишини қайд этди.

Иқтисодиётда бошланган таркибий ислоҳотларни юқори маҳсулдор тармоқларни ривожлантиришда давом эттириш ва келгуси йилларда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ 1,6 минг доллардан 3 минг долларгача ошди, бу аҳоли турмуш даражасининг сезиларли даражада ошганидан далолат беради.

Очиқ инвестиция сиёсатига алоҳида эътибор қаратилиб, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сонининг 5 мингдан 14 мингтага кўпайишига хизмат қилди. Бу, ўз навбатида, 1,5 миллион юқори маошли иш ўринлари яратилишига ва капитал қўйилмаларнинг икки баробарга кўпайиб, 30 миллиард долларга етишига олиб келди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори иқтисодиётни эркинлаштириш, солиқ юкини камайтириш ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш муҳимлигини таъкидлади, бу эса хусусий секторни иқтисодий ўсишнинг асосий двигателига айлантирди.

Муҳокаманинг яна бир муҳим мавзуси яшил иқтисодиёт бўлди. Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқиндиларини 35 фоизга камайтириш мақсадига эришди. Бундан ташқари, жорий йил охирига қадар қайта тикланадиган энергия манбаларининг (ҚТЭ) ўрнатилган умумий қуввати 7,6 ГВт.га етказилади, бу эса умумий ишлаб чиқаришдаги ҚТЭ улушини 18%га етказиш ва 2030 йилга келиб уларнинг улушини 40%га оширишни имконини беради. Шу билан бирга, эксперт ушбу мақсадларга эришиш учун ресурсларни бошқаришнинг янги технологиялари ва усулларини жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Обид Хакимов сўзи якунида, бугунги кунда Ўзбекистон янги мақсадлар остонасида эканлигини ва унинг олдида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қилувчи улкан вазифалар турганини таъкидлади. У ушбу муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш учун олимлар, амалиётчилар ва давлат идоралари ўртасида доимий мулоқотни давом эттиришга чақирди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар