Жорий даврда 18 171,4 млрд. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,1%ни ташкил этди. Марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2 393,7 млрд. сўм ёки жами инвестициялар ҳажмининг 13,2% ўзлаштирилди. Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 777,7 млрд. сўм ёки жами инвестициялар ҳажмининг 86,8% ўзлаштирилди.
2023 йилнинг якунларида корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар 2 782,8 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан жами 1 904,7 млрд. сўм, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 7 501,3 млрд. сўмни ташкил этди. Шунингдек, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 386,0 млрд. сўм, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар 555,4 млрд. сўм, давлат бюджети 1 631,0 млрд. сўм, Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси томонидан 207,3 млрд. сўм миқдорида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.
2023 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга инвестициялар таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати (59,1%), турар жой қурилишига (8,5%) ва электр ва газ билан таъминлашга (6,0%), энг кам улуш эса соғлиқни сақлаш (1,7%), тоғ-кон саноати (1,5%) ва ахборот ва алоқа саноатига (0,5%) инвестициялар киритилган.
Шаҳарлар ва туманлар кесимида асосий капиталга инвестицияларнинг энг катта ҳажми Булоқбоши туманида 6 145,5 млрд. сўмни, асосий капиталга инвестицияларнинг энг кичик ҳажми эса Хонобод шаҳрида 203,8 млрд. сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, киритилган инвестициялар ҳажмининг юқори ўсиши Булоқбоши (240,9%), Жалақудуқ (35,2%) ва Балиқчи (18,0%), туманларида кузатилган бўлса, ушбу кўрсаткич Асака тумани (47,2%) ва Хонобод шаҳрида (38,8%) пасайган.
2023 йил январь-декабрь ойларида умумий майдони 1 129,0 минг кв.м бўлган янги турар-жойлар ишга туширилди, шундан 732,7 минг кв.м бўлган турар жойлар қишлоқ жойларидаги жойлар ҳисобланади. Бундан ташқари 15,5 км газ ва 1 007,3 км сув тармоқлари ишга туширилди.
Изоҳ қолдириш