Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг дастлабки 9 ойлигида Aндижон вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $3 617 млн.ни ташкил этган. Хусусан, экспорт $870 млн. (товарлар - $861 млн., хизматлар - $9 млн.) ва импорт $2 747 млн. (товарлар - $2 681 млн., хизматлар - $65 млн.) ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича Тошкент шаҳри ($17 198 млн.) ва Тошкент вилояти ($4 207 млн.) дан кейин 3-ўринни эгаллади. Ташқи савдо айланмаси хажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,9% (экспорт – 0,5%, импорт – 18,9%)га ўсганинини кўрсатади.
Ҳозирги кунда, Андижон вилояти жахоннинг 80 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан 3 та давлатда ижобий ташқи савдо баланси кузатилган бўлиб, Қозоғистон (ТСА-$403 млн.), Қирғизистон (ТСА-$180 млн.) ва Тожикистон (ТСА-$19 млн.) давлатлари шулар жумласидандир. Қолган 17 та давлат билан манфий ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда. *(ТСА – ташқи савдо айланмаси)
2023 йилда январь-сентябрь ойларида вилоятнинг МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси $895 млн.ни ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $2 722 млн.ни ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, Aндижон вилоятининг асосий экспорт улуши Қозоғистон ($397 млн.), Россия ($165 млн.), Қирғизистон ($150 млн.) ва Хитой ($52 млн.) давлатлари хиссасига, импорт улуши эса Жанубий Корея ($1 031 млн.), Хитой ($893 млн.), Бразилия ($175 млн.) ва Мексика ($147 млн.) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Aсака тумани ($2 368 млн.), Aндижон шаҳри ($513 млн.) ва Хўжаобод тумани ($112 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган.
Хусусан, вилоятда жами экспортёрлар сони 389 тани ташкил қилиб, маҳсулот экспортида, Aсака тумани($430 млн.), Aндижон шаҳри ($81 млн.) ва Хўжаобод ($66 млн.) яхши натижаларни кўрсатган бўлса Aсака тумани ($1 938 млн.), Aндижон шаҳри ($433 млн.) ва Булоқбоши тумани ($125 млн.) юқори импорт кўрсатгичларни қайд этган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (44,9%), турли хил тайёр буюмлар (25,9%) ва саноат товарлари (21,8%) ташкил этган. Асосий импорт махсулотлари таркибини эса машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (65,5%), саноат товарлари (18,2%) ва кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (8,0%) ташкил қилган.
Баходир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш