Ҳисобот даврида вилоятда 9204,2 млрд.сўмлик чакана савдо амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,9%ни ташкил этган.
Вилоят чакана савдо айланмасининг асосий қисми (44%) 2 та ҳудуд, жумладан, Aндижон (32%) ва Шаҳрихон шаҳри (12,5%)га тўғри келган. Бўстон (1%) ва Улуғнор (1%) туманлари ҳамда Хонобод шаҳри (1%)да эса чакана савдо айланмаси ҳажмининг паст улуши қайд этилган.
Энг юқори кўрсаткични ташкил қилган Aндижон шаҳрида чакана савдо айланмаси ҳажми 2 972,9 млрд. сўмни ташкил этган. Мазкур ҳудудда Хонобод шаҳрига нисбатан 30,5 баравар кўп чакана савдо амалга оширилган.
Aндижон вилоятида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси 2815,9 минг сўмни ташкил этган. Aндижон шаҳри (6450,3 минг сўм), Хўжаобод тумани (3957,2 минг сўм) ва Шаҳрихон шаҳри (3441,1 минг сўм )да жон бошига чакана савдо айланмаси вилоятдаги ўртача кўрсаткичдан юқори эканлиги қайд этилган. Жалақудуқ (1323,1 минг сўм) ва Избоскан (1184,3 минг сўм) туманларида жон бошига чакана савдо айланмаси мос равишда вилоят бўйича ўртача кўрсаткичнинг 47% ва 43%ни ташкил қилган. Aндижон шаҳри ва Избоскан тумани кўрсаткичлари таққосланганда, аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси 5,4 баравар фарқ қилган.
Ҳисобот даврида чакана савдо айланмаси бўйича вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ижобий ўсиш қайд этилган. Туманлар кесимида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Улуғнор (123,7%) ва Хўжаобод (120,8%) туманларига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш