27-28 август кунлари Тошкентда, 29 август куни Самарқандда дунёнинг 63 давлати ва 30 дан ортиқ Халқаро ташкилотларни бирлаштирган кўп ўлчовли камбағаллик масалалари (Multidimensional Poverty Peer Network, MPPN) бўйича халқаро ҳамкорлик тармоғининг 9-йиғилиши бўлиб ўтади.
Юқори даражадаги тадбирда жаҳон етакчилари, сиёсатчи ва иқтисодчилар, етакчи олим ва мутахассислар иштирок этади.
Тадбир Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) томонидан БМТТД ва Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси (OPHI) иштирокида ташкил этилди.
Шундай қилиб, Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси директори профессор Сабина Алькайр Ўзбекистон тажрибасини иштирокчиларга тақдим этади.
Иштирокчилар глобал даражада камбағалликка қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш бўйича ўз тажриба ва натижалари билан ўртоқлашадилар.
Ўзбекистоннинг мезбон давлат сифатида танланиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан далолат беради ва ўзаро тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади.
Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш тарафдори эканини намойиш этди. Ҳукумат кўп ўлчовли камбағаллик концепциясини Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ камбағалликка барҳам бериш йўлидаги тараққиётни тезлаштириш воситаси сифатида расман тан олди.
Барқарор ривожланишнинг биринчи мақсади камбағалликнинг барча кўринишларида, шу жумладан унинг кўп ўлчовли жиҳатларда барҳам беришга қаратилган.
Мамлакатимизда илк бор кўп ўлчовли камбағаллик индексини ўлчаш лойиҳаси бошланди. CERR, БМТТД, Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси, UNICEF ва UNICEF Innocenti ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан болалар камбағаллигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда кўп ўлчовли камбағалликнинг тарқалиши ва чуқурлигини таҳлил қилишга қаратилган пилот лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда кўп ўлчовли камбағалликни ўлчаш методологияси кўп ўлчовли ва пул кўрсаткичларини ҳисоблаш учун Статистика агентлигининг уй хўжаликлари бюджети сўровномаси билан бирлаштирилмоқда.
Ўзбекистоннинг ташаббуслари унинг камбағалликка қарши кураш ва барқарор ривожланиш соҳасида халқаро стандартларга содиқлигини тасдиқлайди.
Кўп ўлчовли камбағалликни камайтириш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни ва уларни бирлаштиришни талаб қилади!
ТОШКЕНТДА БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Муҳокамада иштирок этинг! Тажрибангизни баҳам кўринг!
БИРГАЛИКДА БАРҚАРОР КЕЛАЖАК САРИ!
Изоҳ қолдириш