“E-IJRO AUKSION” тизимида 1 сентябрдан янги тартиблар жорий қилинади.
Барча аукцион савдолари натижалари 2020 йил 1 сентябрдан QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарида қайд этилишича, “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади.
– аукционда шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
– давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
– савдоларда мавжуд лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.
Изоҳ қолдириш