Банк сири бўлган маълумотлар прокурор санкцияси билан тақдим этилиши белгиланди

Банк сири бўлган маълумотлар прокурор санкцияси билан тақдим этилиши белгиланди

Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади.

Бунда маълумотлар қуйидагиларга берилиши мумкин:

-прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;

- тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар