Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди. Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:

  • давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;
  • рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;
  • товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;
  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар