Бойлик ва қуч-қудрат
2012 йилда америкалик таниқли сиёсатшунос Мартин Гиленснинг “Бойлик ва куч-қудрат: Америкадаги иқтисодий тенгсизлик ва сиёсий ҳокимият” номли китоби нашрдан чиқди, унда Америка жамоатчилигининг сиёсий хоҳиш-истаклари ва Вашингтонда қарор қабул қилувчи амалдорлар томонидан олиб борилаётган сиёсат ўртасидаги ўзаро муносабат ўрганилади. Асосий фикр шундан иборатки, Америка демократияси бойлар ва камбағалларнинг манфаатларига тенг даражада жавоб бермайди.
Изоҳ қолдириш