Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги фаоллик даражасини баҳолади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги фаоллик даражасини баҳолади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) автомобил бозорида савдолар ўзгаришини мунтазам таҳлил қилиб келмоқда.

2021 йил август ойида республикада автомобиллар олди-сотдиси бўйича битимлар сони сезиларли даражада ошди. Шундай қилиб, жорий йилнинг июль ойига нисбатан ўсиш 21,4% ни ташкил этди.

Лекин, ички бозорда бўлган талаб миқдори 2020 йил август ойи билан таққослаганда 8,6%га камайди, бу эса бир қатор сабаблар билан изоҳланади. Хусусан, ўтган йилнинг июль ойида жорий қилинган локдаундан кейин август-декабрь ойларида кечиктирилган талаб қондирилган эди.

Жорий йилнинг август ойида сезиларли ўсишга қарамай, автомобил бозорида савдо ҳажми карантиндан олдинги даражасига етмади. Шундай қилиб, автомобил савдоси 2019 йил август ойига нисбатан 5,1% га бир оз камайди.

Аввало, коронавирус пандемияси оқибатида микрочипларнинг глобал тақчиллиги ички автомобил бозоридаги фаолликка босим ўтказишда давом этмоқда, бу эса етказиб бериш муддатини оширмоқда.

Жорий йилнинг август ойида янги автомобиллар савдоси (12,1 минг) ўтган июл ойига (18,5 минг) нисбатан 34,9% га камайган бўлса, август ойида иккиламчи бозорда автомобиллар савдоси (45,3 минг) 57,6% га кўпайди.

Экспертлар янги автомобиллар савдосининг камайишини жорий йил 15 июлидан 21 августигача бўлган даврда UzAuto Motors Асака автомобил заводида Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилиши сабабли ишлаб чиқаришнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги билан изоҳлашмоқда.

2-расм. 2021 йилда бирламчи ва иккиламчи автомобил бозори

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент (97,2%), Қашқадарё (36,2%), Фарғона (20,4%), Навоий (27,7%), Андижон (12%) ва Сурхондарё (2,9%) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (3,8%) кузатилди.

2021 йилнинг август ойида 10,6 минг дона янги енгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилди (июль ойига нисбатан камайиш 38,5%). Шундан, 1021 таси (10,7%) чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳисобланади.

Умуман, январь-август ойларида республика бўйича 122,4 минг дона янги енгил автомобиллар, шундан, 6,2 минг дона чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилди.

Бу даврда янги енгил автомобиллар энг кўп сотилган ҳудудлар Тошкент шаҳри – 3 минг дона, шундан, 652 дона хорижда ишлаб чиқарилган автомобил. Тошкент - 1,2 минг дона (608 дона чет элда ишлаб чиқарилган автомобил), Самарқандда – 846 дона автомобил (48 дона чет элда ишлаб чиқарилган автомобил) ва Бухорода - 772 дона автомобил (37 дона чет элда ишлаб чиқарилган автомобил) қайд этилди.

3-расм. 2021 йилнинг январь-август ойларида маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси улуши

Халилуллох Хамидов, заведующий сектором ЦЭИР

тел: (78) 150 02 02 (410)

Служба по связям с общественностью ЦЭИР

тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар