2020 йилнинг 9 январь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги Миссияси раҳбари, Элчи Дилёр Хакимов Алянс Бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбатда ташкилот раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини тўлақонли очиш имкони берувчи ва мамлакатни тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқувчи туб ислоҳот ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.
Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг, жумладан ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.
Йенс Столтенберг Марказий Осийодаги минтақавий ҳамкорликнинг ривожланаётганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги можорони бартараф этиш масалаларидаги ролини қўллаб-қувватлади.
Изоҳ қолдириш