Доллар курси жорий ҳафтада ҳам кўтарилишда давом этмоқда
Марказий банк 25 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар ва тенги кўтарилди, евро ва рубль тушди.
Марказий банк берган хабарга кўра, 25 августдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,16 сўмга кўтарилиб, 10 262,87 сўмни ташкил қилди. Евро 28,07 сўмга пасайиб, 12 105,06 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 августдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,00 сўмга кўтарилиб, 10 246,71 сўмни ташкил қилган, евро 74,04 сўмга кўтарилиб, 12 133,13 сўм бўлган эди.
Изоҳ қолдириш