ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфига Ижтимоий ҳимоя ягона реестри (ИҲЯР) топширди. Бунинг натижасида Молия вазирлиги тизимдан фойдаланаиш, уни таъминлаш ва таъмирлаш ишларини оилб боришга ягона маъсул муассаса деб белгиланди.
Ижтимоий ҳимоянинг информатцион бошқарув тизими бўлмиш Ягона реестр аҳолига ижтимоий ҳимояни тақдим этишдаги мавжуд бўлган тўсиқларни камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Жаҳон банки ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Бугунги кунга келиб ИҲЯР Молия вазирлиги ҳузуридаги АКТ маркази томонидан тўлиқ мустақил равишда фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилган.
Тизим ижтимоий ҳимоя дастурларини самарали бошқаришга қаратилган бўлиб, ариза бериш, уни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказишдан тортиб то ижтимоий нафақалар тўловларини амалга ошириш ва уларни мониторинг этишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган. Шунингдек, тизим ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий таснифи ва миллий ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги тўғрисида тўлиқ маълумот беради.
“Камбағалликни камайтириш ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида кам таъминланган оилаларни аниқлашнинг ягона мезони жорий этилиб, энг кам истеъмол харажатлари қийматини аниқлаш методологияси тасдиқланди. Айрим тоифадаги фуқаролар ва оилалар учун кам таъминланган оилалар даражасини аниқлаш мезонлари соддалаштирилди. Бунинг натижасида “Ягона реестр” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақаларни автоматик тарзда тайинлаш тизими тўлиқ йўлга қўйилди”, деди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Жамшид Абруев. “Ҳозирда Молия вазирлиги АКТ маркази ходимлари техник ёрдам кўрсатишга ва тизимни тўлиқ бошқаришга тайёрдирлар», дея таъкидлади у.
ЮНИСЕФ ИҲЯРни ривожлантиришнинг навбатдаги босқичини амалга оширишда ҳам ўз ёрдамини беришга тайёр. Булар жумласига ижтимоий хизматларни етказишдаги бошқарув жараёнларни рақамлаштириш модулини ишлаб чиқиш, Темир, Аёллар ва Ёшлар дафтарларини интеграция этиш, шунингдек, табиий офат, ижтимоий-иқтисодий шок ёки бошқа сабабларга кўра фавқулодда ҳолат юз берганида етказиладиган ижтимоий ҳимоя махсус дастурларини жорий этишни киритиш мумкин.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилишнинг умумий стратегиясининг бир қисми сифатида рақамли технологик платформанинг асоси ҳисобланади. ИҲЯР барча ижтимоий ҳимоя дастурларини амалга оширишнинг марказий механизми бўлиб ривожланиши кутилмоқда. Ушбу тизим молиявий ёрдамни давлатижтимоий хизматлари, бандлик хизматлари, ногиронлик нафақалари ва бошқа ижтимоий имтиёзлар билан самарали боғлаш орқали ижтимоий ҳимояни инклюзив ва ҳар томонлама таъминлаш учун ажойиб имкониятни тақдим этади», деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба.
Сўнгги уч йил ичида ИҲЯР 1 миллион 600 мингдан ортиқ болали оилаларга, хусусан, пандемия даврида кам таъминланганлик туфайли юзага келган қийинчиликларни енгиш учун ижтимоий нафақалар бериш имконини яратди. 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб қайта кўриб чиқилган болалар нафақалари Ягона реестр орқали бошқарила бошланди.
Тизим вазирлик ва идораларга реал вақт режимида 50 турдаги маълумотлар алмашувини амалга ошириш имконини беради, бу эса болалар ва уларнинг оилалари, ногиронлиги бўлган шахсларни, ижтимоий ёрдам ёки бандликни таъминлаш хизматларига муҳтож бўлган шахсларни янада кенг қамровли, самарали ва фаол тарзда қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Изоҳ қолдириш